Actual

Бугундан коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун чоралар янада кучайтирилмоқда

2020 йил 9 апрелдан бошлаб автотранспорт воситалари ҳаракатланишига давлат хизматлари марказлари томонидан махсус рухсатнома бериш тўхтатилди. Бу ҳақда Махсус комиссия томонидан маълум қилинди.

01:43 09 Апрель 2020
Олимлар коронавирусни икки кунда йўқ қиладиган препаратни яратишди. Аммо...

Паразитга қарши дори — ивермектиннинг ижобий таъсирини қайд этилмоқда, у касалликни икки кун ичида йўқотишга қодир

00:36 09 Апрель 2020
Томорқасига экин экмаганлардан қўшимча солиқ ундирилади

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида коронавирус пандемиясига қарши курашишда жойлардаги ишлар натижадорлиги таҳлили ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим манбаи бўлган томорқачиликни ривожлантиришга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

20:34 08 Апрель 2020
Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони ошди

2020 йил 8 апрель соат 17:15 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 545 нафарни ташкил қилмоқда.

17:28 08 Апрель 2020
Ташқи ишлар вазири ўринбосари: “30 мартга қадар Ўзбекистонга олиб келинмаган фуқароларимиздан бизни тушунишларини илтимос қилган бўлар эдик”

“Ўзбекистоннинг пандемияга қарши кураши февраль ойида бошланган эди. Ўзбекистон ҳукумати кўплаб давлатлардан ўз фуқароларини олиб келди. Жумладан, Қозоғистондан 7 мингга яқин фуқароларимиз олиб келинган. Хитой Халқ Республикасидан 3,5 минг ва Туркиядан мингдан ортиқ фуқароларимиз олиб келинган.

14:23 08 Апрель 2020
Қандай ҳолларда тиббиёт ходимларига 250 млн сўм тўланади?

Коронавирус инфекциясини аниқлаш, ташхислаш, даволаш ва олдини олиш билан боғлиқ фаолиятни амалга ошираётган тиббиёт ходимларини ойлик иш ҳақининг 6 фоизидан ташқари қўшимча рағбатлантириш назарда тутилганми? Ушбу саволга Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков жавоб берди.

13:21 08 Апрель 2020
Бир кунда 468 та автомобиль шаҳар бўйлаб рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланган

Йўл-патруль хизмати ва Миллий гвардия ҳамда санитария-эпидемиология хизмати ходимлари томонидан 7 апрель куни Тошкент йўлларида 758 та йўл ҳаракати қоидабузарлиги фактлари қайд этилди. 450 та автомобиль жарима майдончасига жойланди. 468 та автомобиль шаҳар бўйлаб рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланган.

13:01 08 Апрель 2020
Кредитнинг тўлов муддати кечиктирилган даври учун ҳам фоиз ҳисобланади

Кредит бўйича тўлов муддатлари кечиктирилган даврда ҳам кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар ҳисобланиши давом этади ва ушбу фоизлар кечиктирилган муддат тугаганидан сўнг тўланилиши лозим. Бу ҳақда Марказий банк хабар бермоқда.

11:37 08 Апрель 2020
Коронавирус гўдакларда қандай кечади?

Олимлар коронавирус инфекцияси ҳомиладор аёлдан туғилмаган боласига ҳам юқиши мумкин деган хулосага келишди. Аммо шунга қарамай, янги туғилган чақалоқларда касаллик оғир шаклда жуда кам учрайди.

02:11 08 Апрель 2020
Дунёда коронавирус. Бугунги асосий янгиликлар

— Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, шу пайтгача дунёда COVID-19ни юқтириб олганлар сони 1,38 млн. нафарга, соғайиб кетганлар 292 минг нафарга етган бўлса, ҳаётдан кўз юмганлар 78 мингдан ошиб кетди;

22:49 07 Апрель 2020
Жарималар яна ошириладими? Депутатлар қандай муносабат билдирдилар?

Парламент Қонунчилик палатасининг шу йил 7 апрелда бўлиб ўтган навбатдаги мажлиси одатдагидан ҳам кўпроқ мунозарага бой бўлди. Бу, айниқса, “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси юзасидан кечган муҳокамаларда яққол намоён бўлди.

21:11 07 Апрель 2020
Хориждаги коронавирусга чалинган ўзбекистонликлар сони маълум қилинди

Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Авазбек Хаджиметов хориждаги ўзбекистонликлар орасида ҳам ушбу касалликка чалиниш ҳолатлари юз бераётгани ҳақида маълум қилди.

16:04 07 Апрель 2020
Жамиятдаги соғлом муҳит — сиёсат ҳосиласи

Ижтимоий фармациялар силсиласида давлатчилик илми пайдо бўлганидан буён давлат сиёсатини амалга оширишнинг янада самарали воситалари ва идеал усулларини ўйлаб топиш, бу борада мукаммалликка эришиш мақсадида юз йиллар давомида фундаментал тадқиқотлар олиб борилган, минглаб илмий асарлар ёзилган. Ушбу йўналишдаги илмий изланишлар...

15:24 07 Апрель 2020
Ўзбекистоннинг қайси вилоятида коронавирус аниқланмади?

Касалликка чалинганлар республиканинг барча ҳудудларидан аниқланган. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков айтиб ўтди.

14:06 07 Апрель 2020
Усмонов Ўзбекистонга 20 млн доллар ёрдам берганди. Россияга-чи?

Аввалроқ Россияда яшовчи ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмонов Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашишга 20 миллион доллар маблағ ўтказгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур маблағ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги "Меҳр-шафқат ва саломатлик" фондига тўлалигича ўтказилиши айтилган эди.

13:02 07 Апрель 2020
Эрдоған Туркияда тиббий ниқоб сотишни тақиқлади

Туркия президенти Таййип Эрдўған коронавирус тарқалишига қарши кураш доирасида Республикада амалга ошириладиган янги чораларни эълон қилди.

01:18 07 Апрель 2020
Жонсон реанимацияга ётқизилди. Унинг ўрнини Доминик Рааб эгаллайди

Аввалроқ, Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсонда коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берган эдик.

00:45 07 Апрель 2020
Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар 60 нафарга кўпайди

Аввалроқ, Ўзбекистонда коронавирус аниқланганлар сони 397 нафарга етгани ҳақида хабар берган эдик.

23:37 06 Апрель 2020
Чироқчида бир оиланинг беш нафар аъзосида коронавирус аниқланди

Чироқчилик 14 ёшли беморнинг яна бир опаси ва укасида ҳам касаллик аниқланди. Бу ҳақда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

22:42 06 Апрель 2020
Бухородаги дорихоналарда тиббий ниқоб ва антисептик воситалар қанчадан сотиляпти?

Бухоро вилоятидаги аксарият дорихоналарда тиббий ниқоб нархи 900 сўм эканлиги ҳақидаги ёзув туширилган лавҳалар илиб қўйилди. Вилоятнинг 4 – сектор ишчи гуруҳи томонидан олиб борилган ўрганиш ишларидан сўнг харидорларни огоҳ этиш мақсадида шундай йўл тутилди.

17:28 06 Апрель 2020

Янгиликлар тақвими

Кластер