Коронавирус гўдакларда қандай кечади?

02:11 08 Апрель 2020 Дунё
3224 0

foto by: Google

Олимлар коронавирус инфекцияси ҳомиладор аёлдан туғилмаган боласига ҳам юқиши мумкин деган хулосага келишди. Аммо шунга қарамай, янги туғилган чақалоқларда касаллик оғир шаклда жуда кам учрайди.

Тегишли маълумотлар россиялик педиатр Елена Дегтярёва томонидан маълум қилинди.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, хитойлик шифокорлар COVID-19 коронавирусини юқтириб олган 2 мингга яқин боланинг саломатлигини таҳлил қилишган.

Натижада аксарият чақалоқларда (39 фоиз) ўртача аломатлар кузатилган. Ҳар учинчи гўдакда вируснинг енгил ҳолати, баъзи ҳолларда эса касалликнинг симптомларсиз кўринишлари қайд этилган.

Маълум бўлишича, COVID-19 коронавирус инфекциясининг оғир шакли чақалоқларнинг атиги 6 фоизида учрайди. Бундан ташқари, ушбу ҳолатларнинг аксариятида чақалоқлар бошқа хасталиклар билан оғришган бўлади.

Педиатрнинг таъкидлашича, бундай ҳолатда болани даволаш учун шифокорлар дори-дармонларнинг индивидуал дозаларини қўллашади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер