Германиядаги Ҳарбий техника музейи 26 давлат, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари учун киришни тақиқлади

12:02 15 Апрель 2026 Дунё
298 0

Германиянинг Кобленц шаҳридаги Ҳарбий техника музейи 26 давлат, жумладан, Ўзбекистон фуқароларининг киришини тақиқлади. Бу ҳақда музей сайтида маълум қилинган.

«Ҳарбий хавфсизлик талаблари муносабати билан, айни дамда коллекцияни кўриш имконияти «Ишончлиликни текшириш тўғрисидаги қонун»нинг 13-моддаси 17-бандида белгиланган рўйхатга киритилган давлатлар фуқаролари учун тақиқланади», — дейилади хабар матнида.

Қайси давлатлар фуқароларига кириш тақиқланди: Афғонистон, Жазоир, Арманистон, Озарбайжон, Беларусь, Хитой, Грузия, Ироқ, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Шимолий Корея, Куба, Лаос, Ливан, Ливия, Молдова, Покистон, Россия, Судан, Сурия, Тожикистон, Туркманистон, Украина, Ўзбекистон ва Вьетнам.

Ҳарбий техника коллекцияси 1961–1962 йилларда бундесвернинг Меппен/Эмсланддаги 91-сонли синов полигонида ташкил этилган. 1982 йилдан буён у Кобленц шаҳрида жойлашган. Шунингдек, бу ерда музей бўйсунадиган Бундесвернинг асбоб-ускуналар, ахборот технологиялари ва техник ёрдам бўйича федерал бошқармаси штаб-квартираси ҳам ўрин олган. Бу Европанинг бундай турдаги энг йирик коллекцияларидан бири ҳисобланади.

Музей экспонатлари орасида Биринчи жаҳон уруши охирида ишлаб чиқилган Франциянинг Renault ФТ 17 танки, Германиянинг асосий жанговар танки Leopard 1 нинг кесилган (ички тузилиши кўринадиган) модели, Германия ва НАТО Қуролли кучларининг прототиплари ҳамда серия олди моделлари, жумладан, Marder 2пиёдалар жанговар машинаси ва Kampfpanzer 70, шунингдек, ғилдиракли техникалар мавжуд.

Коллекциядан ўқотар қуроллар ва пулемётлар, артиллерия техникаси, ўқ-дорилар, ракета техникаси, танкка қарши қуроллар, ғилдиракли ва занжирли техникалар ҳамда бошқа экспонатлар жой олган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер