Трамп Эронга қарши операция якунланиш арафасида эканини айтди

11:34 15 Апрель 2026 Дунё
261 0

АҚШ Президенти Дональд Трамп Эронга қарши ҳарбий операция якунига яқин қолган деб ҳисоблайди. Унинг сўзларидан ТАСС иқтибос келтирмоқда.

«Менимча, у якунланиш арафасида. Мен буни ниҳоясига жуда яқин деб кўряпман», — деди Америка етакчиси Fox News телеканали бошловчиси Мария Бартиромо билан суҳбатда.

Трампнинг қўшимча қилишича, агар у низода ҳарбий босимни янада оширганида, Ислом Республикасининг қайта оёққа туриши учун 20 йил керак бўларди.

«Биз ҳали тугатганимиз йўқ», — дея қайд этди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трамп агар Ислом Республикаси ядровий амбицияларидан воз кечмаса, Эрон билан ҳеч қандай келишув амалга ошмаслигини маълум қилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер