«Аркадағ» Туркманистон чемпионати доирасида илк бор очко йўқотди

13:53 13 Апрель 2026 Дунё
380 0

«Аркадағ» футбол клуби ўз тарихида илк бор Туркманистон чемпионати доирасида очко йўқотди, деб хабар бермоқда ТАСС.

Кеча (12 апрель) бўлиб ўтган 2026 йилги мавсумнинг иккинчи ўйинида «Аркадағ» «Ахал» жамоаси билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.

«Аркадағ» клуби 2023 йилда Туркманистоннинг собиқ президенти Гурбангули Бердимуҳамедов томонидан ташкил этилган.

Жамоа уч карра Туркманистон чемпиони (2023, 2024, 2025) ҳисобланади. Клуб ўз иштирокини бошлаган биринчи мавсумда 24 та, иккинчисида 30 та, ўтган мавсумда эса 28 та ғалабага эришган. Шунингдек, «Аркадағ» 2026 йилги мавсумнинг илк учрашувида ҳам зафар қучган эди. Шу тариқа, клуб мамлакат ички чемпионатида кетма-кет 83 та ғалабали серия қайд этди.

Бундан ташқари, жамоа уч карра Туркманистон Кубоги соҳиби ҳамдир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер