Дунёда коронавирус. Бугунги асосий янгиликлар

22:49 07 Апрель 2020 Дунё
2222 0

— Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, шу пайтгача дунёда COVID-19ни юқтириб олганлар сони 1,38 млн. нафарга, соғайиб кетганлар 292 минг нафарга етган бўлса, ҳаётдан кўз юмганлар 78 мингдан ошиб кетди;

— ЖССТ коронавирус пандемияси тугаши муддатини прогноз қилишга ҳали вақтли эканлигини маълум қилди;

— Халқаро меҳнат ташкилоти хабарига кўра, пандемия туфайли чекловлар 2,7 млрд. ишчи-ходимларга таъсир этган.

Европада:

— Италияда ўлим ҳолатлари даражаси юқорилигича қолаётган бўлса-да, юқтириш сони қисқармоқда;

— Буюк Британия бош вазири Борис Жонсоннинг ҳолати барқарор. У сунъий нафас бериш аппаратига уланмайди, сиёсатчига кислород ниқобининг ўзи кифоя эканлиги айтиляпти.

— Европа иттифоқи дунёда коронавирусга қарши курашиш учун 15 млрд. евро маблағ йиғади.

АҚШда:

— Трамп ЖССТнинг пандемия шароитидаги фаолиятини танқид қилди;

— Нью-Йорк губернатори штатда камида 5489 киши коронавирусдан вафот этганини маълум қилди.

Бошқа ҳудудларда:

— Исроил соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакат фуқаролари 12 апрелдан бошлаб уйидан ташқарида ниқоб тақиб юришга мажбур эканликларини маълум қилди, ўз навбатида карантин чораларини кучайтириш бўйича қарор қабул қилинди;

— Хитойда январдан буён биринчи марта сутка давомида коронавирусидан ҳеч ким вафот этмади, ҳукумат Ухань шаҳрига кириш йўлларини очди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер