Қандай ҳолларда тиббиёт ходимларига 250 млн сўм тўланади?

13:21 08 Апрель 2020 Жамият
2037 0

архив фото

Коронавирус инфекциясини аниқлаш, ташхислаш, даволаш ва олдини олиш билан боғлиқ фаолиятни амалга ошираётган тиббиёт ходимларини ойлик иш ҳақининг 6 фоизидан ташқари қўшимча рағбатлантириш назарда тутилганми? Ушбу саволга Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков жавоб берди.

“Коронавирус инфекциясидан зарарланган беморлар билан мулоқотга киришадиган;

зарарланган беморлар жойлаштирилган объектларда ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида фаолият олиб бораётган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга ҳар 14 кунлик фаолият даври учун қуйидаги миқдорларда (солиқлардан ташқари) махсус қўшимча рағбатлантириш тўлови белгиланди:

▪️ врач ходимларга, врач-лаборантларга — 25 миллион сўм;

▪️ ўрта тиббиёт ходимларига, ҳамшира-лаборантларга — 15 миллион сўм;

▪️ кичик тиббиёт ходимларига — 10 миллион сўм;

▪️ бошқа ходимларга — 5 миллион сўм.

Махсус тўловлар карантин амал қиладиган муддат давомида, шу жумладан жорий йилнинг март ойи учун, ходимнинг ҳар 14 кунлик фаолият даври якунида тўлаб берилади.

Шунингдек, коронавирус инфекциясига қарши курашиш доирасида беморлар билан ишлаган вақтида коронавирус инфекцияси юқтириб олган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга - 100 миллион сўм;

коронавирус инфекциясига қарши курашиш доирасида беморлар билан ишлаган вақтида коронавирус инфекциясини юқтириш натижасида оғир аҳволга тушган ва соғлиғи тикланмаган тақдирда тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга ёки уларнинг оила аъзоларигаэса - 250 миллион сўм миқдорида бир марталик тўловлар тўланади”,дейди Отабеков.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер