Жонсон реанимацияга ётқизилди. Унинг ўрнини Доминик Рааб эгаллайди

00:45 07 Апрель 2020 Дунё
1131 0

архив фото

Аввалроқ, Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсонда коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берган эдик.

Маълум қилинишича, коронавирус билан касалланган Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсоннинг аҳволи ёмонлашган ва у реанимация бўлимига ётқизилган. Бу ҳақда ҳукумат тарқатган баёнотда айтилади.

"Бугун кечқурун бош вазирнинг аҳволи ёмонлашди ва шифокорларининг тавсияси билан уни реанимация бўлимига ўтказишди", дейилади ҳужжатда.

Айтилишича, Бош вазир Борис Жонсон ўзининг ўрнига Ташқи ишлар вазири Доминик Рааб лавозимни эгаллаб туришини сўраган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер