Хориждаги коронавирусга чалинган ўзбекистонликлар сони маълум қилинди

16:04 07 Апрель 2020 Жамият
1107 0

архив фото

Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Авазбек Хаджиметов хориждаги ўзбекистонликлар орасида ҳам ушбу касалликка чалиниш ҳолатлари юз бераётгани ҳақида маълум қилди.

“Бизда мавжуд маълумотларга кўра,

  • Австрия (1),
  • Арманистон (1),
  • АҚШ (10),
  • БАА (1),
  • Корея Республикаси (1),
  • Покистон (5),
  • Россия (1),
  • Таиланд (1),
  • Қозоғистонда (2)
  • бўлиб турган 23 нафар фуқароларимизда ушбу касаллик аниқланган, улардан 3 нафари вафот этган.

Дипломатик ваколатхоналаримиз ушбу фуқароларимиз ва уларнинг яқинлари билан доимий алоқада бўлиб турибди ва зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатмоқда.

Шу ўринда, хориждаги барча фуқароларимиздан коронавирус тарқалишига қарши курашиш бўйича маҳаллий ҳокимият талабларига тўлиқ риоя этиш, жамоавий тадбирларда қатнашмаслик, гавжум жойларга ташриф буюрмаслик ва барча эҳтиёт чораларини кўришни қатъий сўраймиз”, дейди Хаджиметов.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер