Ташқи ишлар вазири ўринбосари: “30 мартга қадар Ўзбекистонга олиб келинмаган фуқароларимиздан бизни тушунишларини илтимос қилган бўлар эдик”

14:23 08 Апрель 2020 Жамият
1176 0

Бугун ХПКнинг навбатдаги сессиясида Ташқи ишлар вазири ўринбосари Илҳом Неъматов ўз фикрларини билдириб ўтди.

Унда “Пандемияга қарши курашга жаҳон ҳамжамияти бирлаша оладими?”,“Ўзбекистоннинг COVID-19 қарши кураш борасидаги ишларини жаҳон ҳамжамияти қандай баҳоламоқда?” каби саволлар муҳокама қилинди.

— Бугунги кунда ҳар бир давлат, салоҳияти, имкониятлари ва иқтисодий ривожланишидан қатъий назар пандемия олдида жуда оғир вазиятга тушиб қолди, — деди вазир ўринбосари.

“Ўзбекистоннинг пандемияга қарши кураши февраль ойида бошланган эди. Ўзбекистон ҳукумати кўплаб давлатлардан ўз фуқароларини олиб келди. Жумладан, Қозоғистондан 7 мингга яқин фуқароларимиз олиб келинган. Хитой Халқ Республикасидан 3,5 минг ва Туркиядан мингдан ортиқ фуқароларимиз олиб келинган.

… Яқин кунларда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аьзо турк дунёси мамлакатлари раҳбарларининг Пандемия масалаларига бағишланган онлайн суҳбати бўлиши кутилмоқда.

...30 мартга қадар Ўзбекистонга олиб келинмаган фуқароларимиздан бизни тушунишларини илтимос қилган бўлар эдик.

... Хабарингиз бор, жорий йил Ўзбекистон илк маротаба МДҲга раислик қилмоқда. Пандемия сабабли раислик борасидаги режаларимиз ҳеч қандай зиён кўрмаяпти. Онлайн режимда ишламоқдамиз, айрим тадбирларни онлайн амалга оширмоқдамиз. Агар тинчлик бўладиган бўлса, 26 октябрда бўлиши режалаштирилган учрашувда 11 та ҳужжат МДҲга аъзо давлат раҳбарлари томонидан тасдиқланади” дея қўшимча қилди И.Неъматов.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер