Эрдоған Туркияда тиббий ниқоб сотишни тақиқлади

01:18 07 Апрель 2020 Дунё
2133 0

Туркия президенти Таййип Эрдўған коронавирус тарқалишига қарши кураш доирасида Республикада амалга ошириладиган янги чораларни эълон қилди.

"Маҳаллий маъмурлар фуқароларимизга бепул тиббий ниқоб етказиб берадилар. Давлатда тиббий ниқоб сотилишига йўл қўйилмайди", деди Туркия раҳбари.

Бундан ташқари, Эрдўғон Истанбул вилоятида коронавирус юқтирган беморларни қабул қилишга мўлжалланган иккита махсус шифолхона қурилишини ҳам маълум қилган.

"Отатурк аэропорти ва Санжактепе туманида икки юқумли касалликлар шифохонаси барпо этилади. Уларнинг қурилиши 45 кун ичида якунланади ва улар халқ манфаати учун иш бошлайди", дея қўшимча қилди Президент.

Туркияда роронавирус илк бор 10 март куни Европадан қайтиб келган маҳаллий аҳолида аниқланган эди. Ҳозирда бу давлатда коронавирус юқтирганларнинг умумий сони 27699 га етди, 574 киши вафот этган, 1042 киши бутунлай соғайган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер