Усмонов Ўзбекистонга 20 млн доллар ёрдам берганди. Россияга-чи?

13:02 07 Апрель 2020 Дунё
1663 0

архив фото

Аввалроқ Россияда яшовчи ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмонов Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашишга 20 миллион доллар маблағ ўтказгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур маблағ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги "Меҳр-шафқат ва саломатлик" фондига тўлалигича ўтказилиши айтилган эди.

Хабар берилишича, Алишер Усмонов коронавирусга қарши курашда Россияга ҳам кўмак бермоқда.

Хусусан, USM холдинг акциядорлари Россияда коронавирус инфекциясини тарқалишининг олдини олишга тезкор штабнинг эҳтиёжлари учун 2 миллиард рубль юборишга қарор қилган.

Холдингнинг асосий акционерлари Алишер Усмонов, Владимир Скоч, Фарҳод Мошири ва Иван Стрешинский ҳисобланади.

“USM акциядорлари томонидан ажратилган маблағлар штаб-квартиранинг устувор йўналишларида фойдаланиш учун тақдим этилади. Режалаштирилган маблағ асосан тиббиёт ходимлари ва кўнгиллилар учун ҳимоя воситаларини сотиб олишга, уларни транспорт билан таъминлашга, шунингдек тиббиёт ходимларини моддий қўллаб-қувватлашга йўналтирилади”, дейилади баёнотда.

“Бош штабни молиявий қўллаб-қувватлашдан ташқари, бизнинг холдинг компаниялари корхоналарнинг барқарор ва узлуксиз ишлашини таъминлаш ва ходимларни ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўрмоқда. Бугунги кунда УСМ томонидан амалга оширилаётган ҳаракатлар мамлакатимиз раҳбарияти, тиббиёт муассасалари ва барча жалб этилган хизматларнинг вирус устидан эртароқ ғалаба қозониш учун олиб борилётган улкан ишларига бизнинг ҳиссамиз бўлади. Ишонаманки, биз бу синовларни биргаликда ўтказамиз”, деди USM асосчиси Алишер Усмонов.

Маълумот учун: USM - бу Россиянинг металлургия ва тоғ-кон, телекоммуникация, технология ва Интернет соҳаларидаги активларига эгалик қиладиган ва бошқарадиган кўп тармоқли Россия холдинг компанияси. Гуруҳ активларига Металлоинвест, Мегафон ва Байкал кон компанияси каби етакчи саноат иштирокчилари киради. УСМ Россиянинг mail.ru Group Интернет-бозори етакчисининг акционери.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер