Соҳибқироннинг болалик ва ўсмирлик даврларига бағишланган «Темурбек» номли тарихий қисса тақдимот қилинди (+фоторепортаж)

08:25 08 Апрель 2026 Жамият
880 0

Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда миллий тарихга холис ёндашиш, ёш авлод қалбида ватанпарварлик ва тарихий хотирани мустаҳкамлаш долзарб вазифага айланди. Давлатимиз раҳбари томонидан ҳам бу масалага алоҳида эътибор қаратилиб, буюк аждодларимиз, жумладан Амир Темурнинг ҳаёти ва фаолиятини чуқур ўрганиш зарурлиги таъкидланади.

Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али муаллифлигида «Темурбек» номли янги тарихий қисса яратилди.

Кеча, 7 апрель куни Рақамли технологиялар вазирлиги биносида мазкур янги тарихий китобнинг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Унда таниқли тарихчилар, адабиётшунос олимлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари, шунингдек, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Айниқса, тадбир давомида талабалар ва ёш ижодкор йигит-қизлар янги асарга катта қизиқиш билдирдилар.

«Темурбек» қиссаси Соҳибқирон Амир Темурнинг болалик ва ўсмирлик даврларини ёритишга бағишланган бўлиб, муаллифнинг кўп йиллик илмий ва ижодий изланишлари асосида тайёрланган.

Маълумки, Амир Темурнинг болалиги, ўсмирлиги ҳақида расмий рисолалар, маълумотлар тарихий манбаларда кам сақланган. Низомиддин Шомий, Шарафуддин Али Яздий, Фасих Хавофий каби тарихчилар асарлари, шунингдек халқ оғзаки ижоди намуналарида сақланиб қолган парчалар асосида Темурбекнинг болалик даврини қайта тиклашга уринишлар амалга оширилган. «Темурбек» асари ана шу манбаларни бадиий талқин қилиш орқали ўқувчига янги қараш ва тасаввур беради.

Китобнинг ўзига хос жиҳати шундаки, у замонавий технологиялар асосида сунъий интеллект ёрдамида яратилган иллюстрациялар ва видеоматериаллар билан бойитилган.

Тақдимот маросими давомида «Темурбек» қиссаси нафақат тарихий-бадиий асар, балки ёш авлодни миллий ғурур, ватанпарварлик ва маънавий баркамоллик руҳида тарбиялашга хизмат қиладиган муҳим манба сифатида хизмат қилиши таъкидланди. Мазкур китоб кенг жамоатчилик, айниқса ёшлар, тарихшунослар ва адабиёт ихлосмандлари учун мўлжалланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер