Воситачилар АҚШ ва Эрон ўртасида музокараларнинг янги босқичини ўтказиш ниятида

Хорижий ОАВ маълумотларига кўра, томонлар «мутлақо боши берк кўчага кириб қолгани йўқ».

15:48 13.04.2026
Ўзбекистон ҳудудига нам ва салқин ҳаво массалари кириб келмоқда

Республиканинг баланд тоғли ҳудудларида ёмғир қорга айланиши кутилмоқда.

15:41 13.04.2026
Бино ва иншоотларни қуриш юзасидан хусусий қурилиш назоратини амалга ошириш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (167-сон, 13.04.2026 й.) билан «Якка тартибдаги уй-жойлар ҳамда кичик ҳажмдаги нотурар бино ва иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш ишлари юзасидан хусусий қурилиш назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.

15:31 13.04.2026
Туркияда «Бухоро» номли масжид очилди

Масжидга Туркиянинг мураккаб даврлардан бирида ўзбек халқи кўрсатган беғараз ёрдами ва бирдамлиги учун миннатдорчилик рамзи сифатида «Бухоро» номи берилган.

15:20 13.04.2026
Сенатор халқаро илмий-амалий конференцияда иштирок этди

Халқаро анжуманда 20 дан ортиқ давлатдан 60 нафардан зиёд етакчи олим ва мутахассислар қатнашди.

15:10 13.04.2026
Афғонистон ва Ўзбекистон 520 миллион долларлик янги савдо шартномаларини имзолади

Афғонистоннинг етакчи «TOLOnews» ахборот агентлиги электрон нашрида икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий алоқаларнинг янги босқичига бағишланган таҳлилий мақола чоп этилди.

15:06 13.04.2026
Пойтахтда 2,5 млрд сўмлик сифатсиз дори воситалари фош қилинди

Ушбу дори воситалари шубҳа остига олинган фуқаронинг юк ташувчи автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда аниқланган.

15:05 13.04.2026
Болаларни биринчи синфга қабул қилиш санаси эълон қилинди

Қабул жараёни икки босқичда амалга оширилади.

14:56 13.04.2026
Тошкент шаҳар ҳокимлигига 190 гектар ер майдони беғараз ўтказиб берилди

Ўзбекистон Фанлар академияси Мирзо Улуғбек туманидаги ер участкасидан ихтиёрий равишда воз кечди ва уни давлат захирасига ўтказди.

14:53 13.04.2026
Юридик шахслар учун молиявий ҳисобот тайёрлаш бўйича янги талаблар кучга кирди

Адлия вазирлиги “Молиявий ҳисоботларни тайёрлаш асослари: ҳисоб сиёсати ва ҳисоб баҳолари” (2-сонли МҲМС) бўйича идоравий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3810, 11.04.2026 й.).

14:48 13.04.2026
Тошкентда хизмат мавқеини суиистеъмол қилган ўсимликлар карантини инспектори қўлга олинди

Мансабдор шахслар томонидан ноқонуний бойлик орттириш мақсадида хизмат вазифаларини суиистеъмол қилиниши давлат бошқаруви тизими ва жамият равнақи учун жиддий хавфдир.

14:04 13.04.2026
«Ўзгидромет» тезкор огоҳлантириш билан чиқди

Жорий йилнинг 14-17 апрель кунлари кутилаётган ёғингарчиликлар сабабли республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

14:01 13.04.2026
«Аркадағ» Туркманистон чемпионати доирасида илк бор очко йўқотди

Мамлакатнинг собиқ президенти Гурбангули Бердимуҳамедов томонидан асос солинган футбол клуби кетма-кет 83 та ўйинда ғалаба қозонган эди.

13:53 13.04.2026
Очиқлик индекси: ССВ илк бор «яшил» самарадорлик кўрсаткичига кўтарилди

Вазирлик 2025 йил якуни бўйича 87,2 балл тўплаб, 97 та ташкилот орасида 60 поғона юқорилаб, 18-ўринга чиқди.

13:38 13.04.2026
Антикоррупция агентлиги Тошкент шаҳар ҳокимлигини энг «ёпиқ» давлат органи деб топди

Шунингдек, Андижон ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари ҳам «қизил» тоифадан жой олди.

13:13 13.04.2026
Акмал Шукуров иши бўйича қамалган собиқ судьялар гаров эвазига озодликка чиқди

Апелляция инстанцияси қамоқ эҳтиёт чорасини беш ойга узайтириш ҳақидаги қарорни бекор қилди ва уни гаров эҳтиёт чорасига алмаштирди.

13:08 13.04.2026

Янгиликлар тақвими

Кластер