Болаларни биринчи синфга қабул қилиш санаси эълон қилинди

14:56 13 Апрель 2026 Жамият
188 0

Ўзбекистонда 2026/2027 ўқув йили учун биринчи синфга қабул қилиш 20 июндан бошланади.

Қабул жараёни Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) ёки Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг электрон хизматлар портали орқали амалга оширилади ва у икки босқичда ўтади:

Биринчи босқич: 20 июндан 31 июлгача — микроҳудуд доирасида;

Иккинчи босқич: 1 августдан 31 августгача — микроҳудуддан ташқарида.

Қабул давлат хизматлари орқали амалга ошириладиган туман ва шаҳарлар сони 64 тадан 135 тага, мактаблар сони эса 1 956 тадан 5 689 тага етказилди.

Қонунчиликка мувофиқ, биринчи синфга ўқув йили давомида етти ёшга тўладиган болалар қабул қилинади. 2026/2027 ўқув йилида 2019 йилнинг 31 декабригача туғилган болалар мактабга чиқишлари мумкин бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер