Тошкент шаҳар ҳокимлигига 190 гектар ер майдони беғараз ўтказиб берилди

14:53 13 Апрель 2026 Жамият
227 0

Тошкент шаҳар ҳокимлигига Мирзо Улуғбек туманидаги Улуғбек маҳалласида жойлашган ер участкаси беғараз ўтказиб берилди.

Тегишли ҳужжатда айтилишича, Ўзбекистон Фанлар академияси 190 гектар майдонга эга бўлган ер участкасидан ихтиёрий равишда воз кечган ва уни давлат захирасига топширган.

Пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқов мазкур ер участкасини бўш турган ҳамда маъмурият тасарруфидаги ер сифатида ҳисобга олиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Маълумотларга кўра, ушбу ҳудудда дендрология боғини (дендропарк) ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер