Пойтахтда 2,5 млрд сўмлик сифатсиз дори воситалари фош қилинди

15:05 13 Апрель 2026 Жамият
234 0

Тошкент шаҳрида сифати кафолатланмаган дори воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда шубҳа остига олинган фуқаро А.Ю.нинг юк ташувчи автотранспорт воситаси кўздан кечирилган. Текширув давомида автотранспорт воситаси юкхонасидаги ем маҳсулотлари остига яширилган сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган ва давлат реестрида қайд этилмаган 156 турдаги 2,5 млрд сўмлик дори воситалари борлиги фош қилинган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш, шунингдек таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер