Очиқлик индекси: ССВ илк бор «яшил» самарадорлик кўрсаткичига кўтарилди
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 2025 йил якуни бўйича давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида очиқликни таъминлаш бўйича амалга оширилган ишларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолашга қаратилган Очиқлик индекси натижалари эълон қилди.
Унга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги аввалги йиллардаги «сариқ» самарадорлик кўрсаткичидан илк бор «яшил» даражага кўтарилди.
Яъни, 2024 йил якуни бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги 59,2 балл билан 78-ўриндан жой олганди. 2025 йил якуни бўйича эса 87,2 балл тўплаб, 97 та ташкилот орасида 60 поғона юқорилаб, 18-ўринга чиқди.

Маълумот учун, баҳолаш жараёни 84 та баҳолаш мезонидан таркиб топган 8 та индикатор асосида амалга оширилган. Бу йилги баҳолашда жами 97 та вазирлик, идора, муассаса ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти қамраб олинган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг