Воситачилар АҚШ ва Эрон ўртасида музокараларнинг янги босқичини ўтказиш ниятида

15:48 13 Апрель 2026 Дунё
230 0

Миср, Покистон ва Туркиядан бўлган воситачилар АҚШ ва Эрон иштирокида музокараларнинг янги босқичини ташкил этишмоқчи, деб хабар бермоқда Axios.

Маълумотларга кўра, музокараларни яқин кунларда ташкил этиш режалаштирилган. Бундан кўзланган мақсад — мавжуд келишмовчиликларни бартараф этиш ҳамда 21 апрель куни тугайдиган ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишув муддати якунлангунига қадар тинчлик битимига эришишдир.

Портал суҳбатдошининг қайд этишича, томонлар «мутлақо боши берк кўчада эмаслар».

«Эшиклар ҳали ёпилгани йўқ, ҳар икки томон музокараларни давом эттирмоқда», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 11–12 апрель кунлари Исломободда бўлиб ўтган АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокаралар натижасиз якунланган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер