Ўзбекистон ҳудудига нам ва салқин ҳаво массалари кириб келмоқда

15:41 13 Апрель 2026 Жамият
317 0

Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»

Жорий йилнинг 14-17 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва салқин ҳаво массалари кириб келади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет» агентлиги.

Унга кўра, 14 апрель куни Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларида, 15-17 апрелда республиканинг кўпчилик вилоятларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Момақалдироқ кузатилиши мумкин.

Республиканинг баланд тоғли ҳудудларида ёмғир қорга айланиши кутилмоқда. 15-17 апрелда кундузги ҳаво ҳарорати аста-секин 13-16 даражагача пасаяди.

Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача, айрим жойларда баъзида 25-28 метр/секундгача кучаяди, 14-15 апрелда айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер