Recommended

Иккинчи ва ундан кейинги таълимни олиш тартиби белгиланди

​​​​​​​Ҳукумат қарори (606-сон, 24.09.2021 й.) билан Олий таълим муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги таълимни олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

11:35 27 Сентябр 2021
Талабаларга ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби белгиланди  

Ҳукумат қарори (605-сон, 24.09.2021 й.) билан Давлат олий таълим муассасаларининг ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

10:42 27 Сентябр 2021
Судларда соддалаштирилган иш юритиш тартиби жорий этилади

Ўзбекистон Республикасининг жорий йил 16 сентябрдаги “Судга мурожаат қилиш учун янада қулай шароитлар яратилиши ва фуқаролик процессига соддалаштирилган иш юритиш тартиби жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.

10:32 27 Сентябр 2021
Фуқарога 1 гектар ер майдони олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Юнусобод тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар С.У. ва Б.А.лар фуқаро Д.га 200 000 АҚШ доллари эвазига Тошкент вилояти, Ўрмон хўжалиги тасарруфидаги 1 гектар ер майдонини ваколатли  танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб олиб...

10:21 27 Сентябр 2021
Кеча юртимизда 403 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси қайд этилди

2021 йил 26 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 172493 (+403) нафарни ташкил этмоқда. 

10:12 27 Сентябр 2021
Россиянинг “Қурувчилар миллий уюшмаси” ассоциацияси делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди

Россия Федерациясининг йирик иш берувчиларидан бири ҳисобланган “Қурувчилар миллий уюшмаси” ассоциацияси (НОСТРОЙ) президенти Aнтон Глушков бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида бўлди.

10:02 27 Сентябр 2021
Давлат органлари халқимизга хизмат қиладиган замон келди

"Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак". Бугун ушбу тамойил фаолиятимизнинг асосий йўналишлардан бирига айланган.

10:02 27 Сентябр 2021
Қиличбозлик бўйича Тошкент мезбонлик қилган мусобақа якунланди

Пойтахтимизда қиличбозлик бўйича “Сателлите” халқаро турнири ўз якунига етди. Кеча рапира қуролида ўтган мусобақада аёллар ўртасида ғолиб ва совриндорлар номи аниқлаб олинди.

09:47 27 Сентябр 2021
“Ўз келажагимни ўзим белгилайман. Сиз-чи?”

Бувайда туманида ана шу шиор остида ёшлар сайли бўлиб ўтди.

09:13 27 Сентябр 2021
Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Афғонистон бўйича ТТДҲК Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида қатнашади

Учрашув давомида хавфсизлик ва минтақавий иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари, шунингдек, Афғонистондаги вазият муҳокама қилиниши режалаштирилган.

09:05 27 Сентябр 2021
Фурқат ҳақида ҳужжатли фильм премьера қилинди

Кеча Адиблар хиёбонида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК ҳамда Тошкент архитектура қурилиш институти билан ҳамкорликда суратга олинган “Ғурбатда Фурқат бор экан тақдирда” ҳужжатли фильми премьера қилинди. 

08:40 27 Сентябр 2021
Август ойида нечта электромобиль импорт қилинди?

Ўзбекистон август ойидаги электромобиллар хариди учун 1,5 млн. АҚШ доллари сарфланган.

08:35 27 Сентябр 2021
Помуқ — халқлар дўстлигининг рамзий шаҳарчасига айланмоқда

Мамлакатимизнинг Туркманистон билан чегарадош Миришкор туманидаги Помуқ шаҳарчасида, асосан, туркман миллатига мансуб аҳоли вакиллари истиқомат қилишса-да, бу ҳудуд халқлар дўстлигининг рамзий шаҳарчасига айланиб бормоқда.

08:30 27 Сентябр 2021
ДХХ ходимлари куни муносабати билан "Мустаҳкам" фильми суратга олинди

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан Давлат хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда “Spectre” киностудияси томонидан "Мустаҳкам" номли ҳужжатли фильм суратга олинди. 

17:45 26 Сентябр 2021
Халқаро кузатувчилар сайлов округлари фаолияти билан танишмоқда

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг халқаро кузатувчилари мамлакатимизда ташкил этилган округ ва участка сайлов комиссияларига ташриф буюриб, уларда яратилаётган шарт-шароитлар билан танишмоқда.

17:02 26 Сентябр 2021
“Сиз доимо эъзоздасиз — азиз, устозлар!”

1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси ташаббуси билан “Сиз доимо эъзоздасиз — азиз, устозлар!” акциясини эълон қилди.

16:47 26 Сентябр 2021
Ҳарбий боксчиларимиз жаҳон чемпионатини иккинчи ўрин билан якунлади

18 — 25 сентябрь кунлари Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида ҳарбий боксчилар ўртасида навбатдаги жаҳон чемпионати ташкил этилди. Унда дунёнинг 36 мамлакатидан 292 нафар ҳарбий хизматчи чарм қўлқоп усталари иштирок этиб, ғолиблик учун ўзаро кураш олиб боришди.

15:41 26 Сентябр 2021
Виждони, ор-номуси ва шаънини ўртага қўйиб...

Бугун Мудофаа вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган биринчи босқич курсантлари учун тантанали “Ватанга қасамёд” тадбирлари бўлиб ўтди.

15:36 26 Сентябр 2021
Боғчага қабул қилишда кимлар имтиёзга эга?

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 319-сон қарори билан мактабгача ташкилотларга устунлик билан қабул қилиниш ҳуқуқига эга болалар рўйхати (имтиёзли рўйхат) янгиланган.

12:06 26 Сентябр 2021
“Smart mahalla” ахборот дастури ишга тушди

Ички ишлар вазирлиги томонидан “Smart mahalla” мобиль ахборот тизими ишлаб чиқилди. Ҳозирда дастурнинг бошланғич версияси Самарқанд ва Тошкент вилоятларида синов таъриқасида жорий этилмоқда.

11:42 26 Сентябр 2021

Янгиликлар тақвими

Кластер