“Сиз доимо эъзоздасиз — азиз, устозлар!”
1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси ташаббуси билан “Сиз доимо эъзоздасиз — азиз, устозлар!” акцияси эълон қилинди.
Шу йилнинг 27 — 29 сентябрь кунлари ўтказиладиган мазкур хайрли тадбирдан мақсад азалий қадриятларимиз гултожи — меҳр-оқибат, устозларга иззат-икром кўрсатиш, муаллим меҳнатининг қадр-қимматини эъзозлаш каби умрбоқий туйғуларни янада мустаҳкамлаш, ёшларнинг маънавий дунёсини бойитишдан иборат.
Яна бир жиҳат, ушбу акция доирасидаги тадбирларда иштирок этган ҳар бир фуқаро ўзининг биринчи ўқитувчиси, мураббийи, синф раҳбари ҳамда кейинги таълим даргоҳларидаги меҳрибон устозлари зиёратида бўлиши, бу унитилмас дақиқаларни фото-видео тасвир шаклида вилоят халқ таълими бошқармасининг махсус ботига йўллаши лозим бўлади. Албатта, бу лавҳалар ижтимоий тармоқлар орқали кенг жамоатчиликка ҳавола этилади.
Шодиёр МУТАҲАРОВ, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг