“Ўз келажагимни ўзим белгилайман. Сиз-чи?”

09:13 27 Сентябр 2021 Жамият
452 0

Фото: "Халқ сўзи"

Бувайда туманида ана шу шиор остида ёшлар сайли бўлиб ўтди.

Сайловга тайёргарлик жараёни билан боғлиқ тадбирда иншолар танлови, “Мунозара” интеллектуал клуби беллашуви, ютуқли викторина, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини аниқлашга қаратилган “Сиз биласизми?” телевизион ўйини ҳам ўтказилди.

Юзма-юз учрашув доирасида “Келажагинг учун овоз бер”, “Сайлов, имконият ва масъулият”, “Мен сайлаш ҳуқуқига эгаман” мавзуларида ижтимоий тарғибот акцияси ўтказилиб, фотосуратлар бурчаги ташкил этилди.

“Сайлов — 2021: келажак халқ танловига боғлиқ” мавзуида мақолалар танлови, “Мен ҳам сайловда фаол иштирок этаман” баҳси, “Янги Ўзбекистон сайловлари — ёшлар нигоҳида” мавзуида илмий-амалий конференция ҳам қатнашчиларда унитилмас таассуротлар қолдирди. Ранг-баранг ва қизиқарли лойиҳаларда бувайдалик икки минг нафардан зиёд ёшлар фаол иштирок этди.

— Билим даргоҳимизда таълим-тарбия олаётган 1040 нафар ўқувчининг 38 нафари 24 октябрь куни ўтказиладиган Президент сайловида 472-сайлов участкасида овоз беришади, — дейди Бувайда туманидаги 40-умумтаълим мактаби ёшлар етакчиси Аълохон Муҳаммадсиддиқова. — Илк бор сайловда қатанашётган йигит-қизлар ўз келажаги учун муносиб танловни амалга оширади, албатта.

Ботир Мадиёров, “Халқ сўзи”.  

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер