“Smart mahalla” ахборот дастури ишга тушди
Фото: iiv.uz
Ички ишлар вазирлиги томонидан “Smart mahalla” мобиль ахборот тизими ишлаб чиқилди. Ҳозирда дастурнинг бошланғич версияси Самарқанд ва Тошкент вилоятларида синов таъриқасида жорий этилмоқда.
Мазкур ахборот тизими орқали фуқароларга масофадан туриб электрон хизматларни кўрсатилади.
Шу билан бирга, маълумотлар актуаллигини таъминлаш мақсадида “Smart mahalla” мобиль ахборот тизими Ички ишлар вазирлигининг соҳавий хизматлари, шунингдек, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатасининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинди.
Фуқаро (фойдаланувчи) ўзи истиқомат қилувчи маҳалла кесимида “Smart mahalla” мобиль ахборот тизимида рўйхатдан ўтганидан сўнг, унга тизимнинг қуйидаги функцияларидан фойдаланиш имконияти яратилади:
— “Менинг маҳаллам” менюсида маҳалла раиси, маҳалла демографик маълумотлари ва бириктирилган сектор раҳбари, шунингдек, маҳалла идораси ва сектор штабининг геожойлашуви ҳақидаги маълумотларни олиш, сектор фаолиятига баҳо бериш;
— “Менинг инспекторим” менюсида маҳалла профилактика инспектори ҳақидаги асосий маълумотларни ва ҳуқуқ-тартибот масканининг геожойлашуви тўғрисидаги маълумотларни олиш, шунингдек, профилактика инспекторига баҳо бериш;
— “Ҳудуд гео-харитаси” менюсида содир эътилган йўл-транспорт ҳодисалари, маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар ҳақидаги маълумотларни ҳудудлар кесимида, давр оралиғида кузатиш;
— “Давлат органларига мурожаат” менюсидаги ҳаволалар орқали давлат органларининг сайтларини юклаб, зарурий ахборотлар билан танишиш ва ушбу органларга ўрнатилган тартибда мурожаат йўллаш;
— “Қидирувдаги ва бедарак йўқолган шахслар” менюсида ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қидирув эълон қилинган ва бедарак йўқолган деб топилган шахслар ҳақидаги сўнгги маълумотларни кўриш;
— “Секторга мурожаат” менюси орқали сектор томонидан кўриб чиқишга ваколат берилган масалалар юзасидан мурожаат юбориш ҳамда кўриб чиқиш натижасини кузатиб бориш;
— “Болани масофадан назорат қилиш” менюсида ота-оналарга таълим муассасаларининг турникет, ГПС-трекер ва кузатув камералари тизимларига уланган ҳолда фарзандларини назорат қилиб бориш;
— “Менинг ҳужжатларим” менюсида фойдаланувчига тегишли шахсни тасдиқловчи (машинада ўқитилувчи майдон ҳамда НФC қурилмага эга ҳужжатлар) ва бошқа ҳужжатларни (ИД-карта, манзил варақаси, паспорт нусхаси, ҳайдовчилик гувоҳномаси, суғурта полиси ва бошқалар) Ички ишлар вазирлигининг тегишли маълумотлар базаларига мурожаат қилган ҳолда олиш, уларни дастурнинг сервердаги хотирасида сақлаш, турли қурилмалар орқали рўйхатдан ўтиб юклаш ҳамда давлат хизматларидан фойдаланиш жараёнида реал вақт давомида тақдим этиш;
— “СОС” менюси «101», «102», «103», «104», «1050» ва «1173» қисқа рақамларига шошилинч хабар йўллаш, шунингдек «102» тизими орқали мурожаат ижроси доирасида жалб этилган куч-воситаларни жойлашуви ва ҳодиса жойига қараб ҳаракатланишини реал вақт давомида кузатиб бориш.
“Smart mahalla” мобиль иловасининг ишлаш принципи очиқлик сиёсатини юритиш, фуқароларнинг тегишли давлат органларига мурожаат қилишларидаги жараёнларни максимал тарзда автоматлаштиришга қаратилган.
Мазкур ахборот дастурини 2021 йил 1 июнга қадар Тошкент ва Самарқанд вилоятларида синов режимида, жорий йил якунига қадар эса республиканинг барча ҳудудларида татбиқ этиш белгиланган.
“Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг