Боғчага қабул қилишда кимлар имтиёзга эга?

12:06 26 Сентябр 2021 Жамият
1101 0

Архив сурат

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 319-сон қарори билан мактабгача ташкилотларга устунлик билан қабул қилиниш ҳуқуқига эга болалар рўйхати (имтиёзли рўйхат) янгиланган. Унга кўра, болаларнинг қуйидаги контингенти боғчага устунлик билан қабул қилиниш ҳуқуқига эга:

— I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари;

— кўп болали оилаларнинг болалари;

— етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;

— “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг болалари;

— контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ва ички ишлар органлари ходимларининг болалари;

— талабалар ва педагогларнинг болалари;

— акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар;

— кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлардан умумий турдаги мактабгача ташкилотларга ўтказилаётган соғайган болалар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер