Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Афғонистон бўйича ТТДҲК Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида қатнашади
Жорий йилнинг 27-28 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Афғонистон бўйича Истанбул шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.
Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув давомида хавфсизлик ва минтақавий иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари, шунингдек, Афғонистондаги вазият муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг