Россиянинг “Қурувчилар миллий уюшмаси” ассоциацияси делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди
Фото: https://t.me/migratsiyaagentligi
Россия Федерациясининг йирик иш берувчиларидан бири ҳисобланган “Қурувчилар миллий уюшмаси” ассоциацияси (НОСТРОЙ) президенти Aнтон Глушков бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида бўлди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълум қилди.
Хабарда таъкидланишича, делегация аъзолари мономарказда яратилган шароитлар билан таништирилди. Шунингдек, икки томонлама ҳамкорлик масалалари юзасидан музокаралар ҳам олиб борилди.
Шу куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.Муҳитдинов ва “Қурувчилар миллий уюшмаси” ассоциацияси президенти A.Глушков ўртасида учрашув ўтказилди.
Учрашувда Россия Федерациясига юборилаётган Ўзбекистон фуқароларининг малакасини баҳолаш имтиҳонини рақамли платформа асосида масофадан топшириш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбир сўнггида томонлар ўртасида ҳамкорлик Битими имзоланди.
Маълумот ўрнида, мазкур битимда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қурилиш соҳасидаги мутахассисларни касбга ўқитиш ва уларнинг малакасини баҳолашга қаратилган тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш каби масалалар қайд қилинган.
"Халқ сўзи".
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг