All

Ўзбекистон раҳбариятининг сўнгги йиллардаги аниқ амалий қадамлари ислоҳотлар ортга чекинмаслигини тасдиқламоқда

– Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро экспертлар ушбу ҳужжатни ижобий баҳоламоқда. Бу нафақат Ўзбекистон ҳукуматининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга риоя қилиш ва ҳурмат қилиш бўйича сиёсий йўналиши ўзгармаслигини тасдиқлайди, балки инсон ҳуқуқларининг ҳуқуқий кафолатлари ва чора-тадбирларини амалга оширишдаги аниқ қадамларни...

09:16 29 Июнь 2020
ЖССТ COVID-19 тез тарқалаётган давлатлар ҳақида маълумот берди

Би-би-си маълумотларига кўра, ЖССТ мазкур мамлакатларга кейинчалик аниқлик киритган. Инфекция катта тезликда тарқалаётган давлатлар орасидан Арманистон, Швеция, Молдова, Шимолий Македония, Озарбайжон, Албания, Босния ва Герцеговина, Украина ва Косово қатори Марказий Осиёдаги Қозоғистон ҳамда Қирғизистон ҳам киритилган.

09:04 29 Июнь 2020
Бектемир Мелиқўзиевнинг кейинги жанги санаси маълум қилинди

Ўзбекистонлик боксчи Бектемир Мелиқўзиев кейинги жангини шу йил 24 июль куни Golden Boy турнири доирасида ўтказади. Бу ҳақда Upl.uz манбаси хабар берди.

08:51 29 Июнь 2020
Маҳалладаги ДХМ филиали

Наманган шаҳридаги «Орзу» маҳалла фуқаролар йиғинида 12 та МФЙ жойлашган бўлиб, улар шаҳар марказидан 10-15 километр узоқликда жойлашгани боис, давлат хизматларидан фойдаланишда йўл олислиги сезилаётган эди. Бу ерда кейинги пайтда барпо этилган ижтимоий иншоотлар орасида ДХМнинг филиали биноси ҳам бўлиб,...

08:43 29 Июнь 2020
Хитойда бир кунда COVID-19ни юқтириш билан боғлиқ 12 та янги ҳолат қайд этилди

Хитойда ўтган куни коронавирусни юқтириш билан боғлиқ 12 та янги ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда бугун ХХР соғлиқни сақлаш масалалари бўйича давлат қўмитаси маълум қилди.

08:38 29 Июнь 2020
Чилонзор туман ҳокимлиги бўлим бошлиғи 50 минг доллар пора олаётганда қўлга тушди

Қайд этилишича, қўлга олинган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси («Пора олиш») бўйича жиноят иши очилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

00:21 29 Июнь 2020
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 8000 нафарга яқинлашди

Айни пайтда юртимизда 5329 (+89) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (67 фоиз) соғайган.

00:14 29 Июнь 2020
22-ўлим. Тошкентда яна бир бемор коронавирусдан вафот этди

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшовчи, 42 ёшли Д.Х. (эркак) жорий йил 20 июнь куни бош мия қон айланиши ўткир бузилиши (инсульт)нинг қайталаниши билан (2018 йилда биринчи маротаба инсульт бўлган) ўта оғир ҳолатда Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази реанимация бўлимига...

00:09 29 Июнь 2020
Uzcard жавобгарликка тортилиши мумкин

Келтирилишича, бугунги кунга келиб «Ягона умум республика процессинг маркази» МЧЖдан Қўмита томонидан сўралган тегишли маълумотлар тўлиқ берилмагани сабабли, ўрганиш муддатининг чўзилишига сабаб бўлмоқда.

23:08 28 Июнь 2020
Дунёда коронавирусдан касалланганлар сони 10 миллиондан ошди

Дунё бўйича 500 мингдан ортиқ бемор инфекция асоратлари оқибатида вафот этган. 5 065 000 киши касалликдан фориғ бўлган.

22:17 28 Июнь 2020
Бугун юртимизда 81 нафар бемор коронавирусдан соғайди 

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 5329 нафарни ташкил этмоқда.

21:58 28 Июнь 2020
Исландиянинг энг ёш президенти иккинчи муддатга сайланди

Нашр берган маълумотларга кўра, Йоханнессон 92,2 фоиз овоз йиғган, унинг рақиби Гюрмундур Франклин Йонссон эса 7,8 фоиз овоз тўплаган.

21:44 28 Июнь 2020
ФХДЁ масъул ходими , «Ўрикзор» да дўкон сотувчиси, «Асака банк» бош офиси ходими. Аҳоли орасида кимларда вирус аниқлангани ҳақида янги маълумот берилди

27 июнь куни эса 255 нафар бемордан 54 нафари аҳоли орасида тасдиқланиб, шундан 39 нафари Тошкент шаҳрида аниқланди.

20:46 28 Июнь 2020
Путин Коммунаркага нега боргани ва ҳар уч ё тўрт кунда коронавирусга тест топшираётганини ошкор этди

Тестларнинг жавоби доим манфийми, деган мазмунда берилган саволга у: «Ҳозирча ҳа», — дея жавоб қилди.

20:37 28 Июнь 2020
21-ўлим. Тошкентда шифокор иш вақтида вирус юқтириб олиши натижасида вафот этди

26 июнда эса юрак, нафас ва ўпка етишмовчилиги кузатилиб, аҳволи оғирлашганлиги учун реанимация бўлимига олинган. Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи мамлакатимиздаги шу соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасаларининг мутахассислари томонидан бир неча бор консилиумлар ўтказилиб, назоратга олинган.

20:19 28 Июнь 2020
Оҳангаронда «Дамас» ва «Зил» тўқнашуви натижасида дўконларнинг бирида ёнғин чиқди

Бунинг оқибатида ушбу ҳудуднинг 190 м.кв. майдони, яъни дўконнинг шифти ва ички жиҳозлари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларига зарар етган.

20:08 28 Июнь 2020
Янгиер шаҳри қатъий карантин тартибига олинди

Ҳудуддаги буюм бозорлари фаолиятига рухсат этилмайди.

17:45 28 Июнь 2020
Велоспорт бўйича 2020 йилги Жаҳон чемпионати ўз муддатида ўтказиладиган бўлди

Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида Швейцария чемпионатини ҳам кузатамиз. У 22 август куни бўлиб ўтиши режалаштирилган ва Жаҳон чемпионати бўлиб ўтадиган жойда ўтказилади.

17:41 28 Июнь 2020
Ўзбекистоннинг учта ҳудудида аҳоли орасида коронавирус аниқланди

Айни соатларда пойтахтимизнинг тиббиёт муассасаларида 8 нафар коронавирусга чалинган бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди.

17:21 28 Июнь 2020
Афғонистонда 737 киши коронавирусдан вафот этди

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, Афғонистонда коронавирусга чалинганлар сони 30 967 кишини ташкил этмоқда.

16:04 28 Июнь 2020

Янгиликлар тақвими

Кластер