Исландиянинг энг ёш президенти иккинчи муддатга сайланди

21:44 28 Июнь 2020 Дунё
893 0

Фото: РИА Новости

Исландиянинг амалдаги президенти Гудни Йоханнессон 27 июнь, шанба куни бўлиб ўтган навбатдаги сайловларда ғолиб чиқди. Бу ҳақда Iceland Monitor маҳаллий нашри хабар қилган.

Нашр берган маълумотларга кўра, Йоханнессон 92,2 фоиз овоз йиғган, унинг рақиби Гюрмундур Франклин Йонссон эса 7,8 фоиз овоз тўплаган. Аввал мамлакатда ўтказилган ижтимоий сўровномаларда Йоханнессоннинг номзодини 93,5 фоиз сайловчилар қўллаб-қувватлашга тайёрлиги маълум бўлганди.

Йоханнессон 1968 йил 26 июнда Рейкявикда туғилган. У 2016 йилда 1944 йил мамлакат мустақил бўлганидан буён давлат раҳбари сифатида сайланган энг ёш президентга айланганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер