Афғонистонда 737 киши коронавирусдан вафот этди
Афғонистонда ўтган бир сутка ичида яна 165 кишида коронавирус аниқланди, деб хабар беради Tolo News.
Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, Афғонистонда коронавирусга чалинганлар сони 30 967 кишини ташкил этмоқда.
Мамлакат бўйлаб 12 588 нафар бемор коронавирусдан даволанишга муваффақ бўлди. Ўтган бир сутканинг ўзида 388 киши соғайган.
Афғонистонда 737 киши касаллик қурбони бўлган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг