Хитойда бир кунда COVID-19ни юқтириш билан боғлиқ 12 та янги ҳолат қайд этилди
Хитойда ўтган куни коронавирусни юқтириш билан боғлиқ 12 та янги ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда бугун ХХР соғлиқни сақлаш масалалари бўйича давлат қўмитаси маълум қилди.
Беморларнинг 5 нафари хориждан келган бўлса, 7 нафари маҳаллий аҳоли орасида аниқланган. Шунингдек, касалликни белгисиз ташувчи 6 киши аниқланган.
Мамлакатда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 83 512 нафарга етди, 4634 бемор вафот этган бўлса, 78 450 нафари тузалди. 418 киши эса тиббий назорат остида турибди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг