ЖССТ COVID-19 тез тарқалаётган давлатлар ҳақида маълумот берди

09:04 29 Июнь 2020 Дунё
881 0

Европада карантин чекловларини енгиллаштирган 30 та давлатда коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпайган. Бу ҳақда яқинда ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, «бундай ўсиш охирги ойларда илк бор кузатиляпти». Ушбу минтақада вирусни юқтириш билан боғлиқ янги ҳолатлар 20 мингтага яқинлашган, бир кунда 700 тагача ўлим ҳолати қайд этиляпти.

«Европанинг бир қатор давлатларида бу хатар ҳақиқатга айланди. 30 та давлатда охирги икки ҳафтада янги ҳолатлар сони кўпайган. Бу давлатларнинг 11 тасида юқиш суръатларининг тезлашгани иккинчи тўлқинга олиб келди. Агар у тўхтатилмаса, соғлиқни сақлаш тизими яна мураккаб аҳволга тушиб қолади», — деган Клюге.

Би-би-си маълумотларига кўра, ЖССТ мазкур мамлакатларга кейинчалик аниқлик киритган. Инфекция катта тезликда тарқалаётган давлатлар орасидан Арманистон, Швеция, Молдова, Шимолий Македония, Озарбайжон, Албания, Босния ва Герцеговина, Украина ва Косово қатори Марказий Осиёдаги Қозоғистон ҳамда Қирғизистон ҳам киритилган.

Ўз навбатида Клюге Полша, Германия, Испания ва Исроилни COVID-19 тарқалишига қарши тезкорлик билан жавоб қайтаргани учун эътироф этди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер