Дунёда коронавирусдан касалланганлар сони 10 миллиондан ошди

22:17 28 Июнь 2020 Дунё
912 0

Бутун дунёда коронавирус инфекциясига чалинган одамлар сони 10 миллион кишидан ошди. Бу ҳақда Жонс Ҳопкинс университети маълум қилган.

Касалланганлар ва ўлимлар сони бўйича ҳали ҳам АҚШ етакчилик қилмоқда, мамлакатда 2,596 миллиондан ошиқ зарарланиш ҳолати ва 128 мингдан кўпроқ ўлим қайд этилди.

Иккинчи ўринни Бразилия (1,3 миллион киши) ва учинчи ўринни Россия (633 минг киши) банд этган.

Дунё бўйича 500 мингдан ортиқ бемор инфекция асоратлари оқибатида вафот этган. 5 065 000 киши касалликдан фориғ бўлган.

Маълумот учун, сўнгги икки ой ичида дунёда касалланиш ҳолатлари сони 1 миллиондан 10 миллионга чиқди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер