Велоспорт бўйича 2020 йилги Жаҳон чемпионати ўз муддатида ўтказиладиган бўлди
Велоспорт бўйича Жаҳон чемпионати ташкилотчилари мусобақа 20-27 сентябрь кунлари Швейцарияда бўлиб ўтишини тасдиқлади, дея хабар бермоқда Оlympic.kz сайти.
Жаҳон чемпионати режалаштирилганидек, Эгле-Мартиньи йўналишида бўлиб ўтади. Ҳозирча ҳеч қандай тўсиқлар йўқ.
Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида Швейцария чемпионатини ҳам кузатамиз. У 22 август куни бўлиб ўтиши режалаштирилган ва Жаҳон чемпионати бўлиб ўтадиган жойда ўтказилади.
«Биз минтақадаги соғлиқни сақлаш ҳолати ва Швейцария Федерал Кенгаши, Во ва Вале кантонлари, Эгл ва Мартини коммуналари томонидан кўрилган чеклов чораларига риоя қилган ҳолда, мусобақага тайёргарликни давом эттирдик. Биз дунёдаги вазият туфайли жуда эҳтиёт бўлишимиз керак. Швейцария чемпионати ташкилотчилари Жаҳон чемпионати пайтида тартибни сақлашда ёрдам беради», - деди Грегори Дево ва Александр Дебон, 2020 йилги Жаҳон чемпионати ташкилий қўмитаси президентлари.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг