All

Сирдарёда байрам муносабати билан матбуот ва ОАВ ходимлари эъзозланмоқда

Кеча «Миллий тикланиш» демократик партияси вилоят кенгаши раҳбарияти марказий, маҳаллий ОАВ ҳамда интернет нашрларнинг бир гуруҳ вакилларини касб байрамлари билан самимий табриклади ва уларга эсдалик совғаларини топширди. Адлия ва Давлат хизматлари агентлигининг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан ҳам журналистлар меҳнати муносиб...

17:59 26 Июнь 2020
“Қалбимиз, эшигимиз билимли ва шижоатли ёшлар учун доимо очиқ!”

—Бугунги учрашувимиз анъанавий бўлса-да, ҳаммамиз учун қувончли бўлган «Ёшлар куни» арафасида ўтказилаётгани билан аҳамиятлидир, деди вилоят ҳокими. — Ёшлар сиёсати доирасида мамлакатимиз раҳбарияти томонидан белгилаб берилган вазифаларни бажаришда сизлар билан янада баҳамжиҳат ишлашимиз керак. Ҳали жойларда муаммо ва камчиликлар кўп....

17:55 26 Июнь 2020
"Навоий" эркин иқтисодий зонасида "антик" пишлоқ ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Фета анъанавий пишлоқлардан тешикча ва териси деярли мавжуд эмаслиги билан фарқланибгина қолмай, сут ва сут маҳсулотларига нисбатан аллергик сезгирлиги юқори кишилар учун безиёнлиги туфайли ўта ноёб. Яна бир жиҳати табиий ўтлоқда гиёҳлар билан озиқланган сигир ва қўй сутидан тайёрланганлиги сабаб...

17:45 26 Июнь 2020
Эртага қайси йўналишда чартер рейс амалга оширилиши маълум қилинди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабарига кўра, эртага, 27 июнь куни «Тошкент – Шаржа – Тошкент» йўналишида чартер рейс амалга оширилади.

17:22 26 Июнь 2020
Ўзбекистонда 6 соат ичида 92 кишида коронавирус аниқланди

2020 йил 26 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7320 (+92) нафарни ташкил этмоқда.

16:56 26 Июнь 2020
Одамларни рози қиладиган тизим яратишимиз лозим - Президент

Давлатимиз раҳбари Наманган вилоятига ташрифи доирасида Чортоқ тумани Баланд адир ҳудудидаги иссиқхоналар мажмуасини барпо этиш лойиҳаси билан танишди.

16:02 26 Июнь 2020
Сиз билмаган Новвот опам...

Ҳар гал Шўрчига борсам, у бино қаршисидан ўтишимга тўғри келади. Йилларнинг ҳукми-ла у бир неча маротаба қайта таъмирланган, кимгадир ошён, яна бирда савдо дўконига айланиб, элнинг оғирини енгил қилган бўлса-да, кўзимга ғариб кўринаверади. Асл қиёфасини мендан яшираётган қадрдонимга ўхшайди...

15:15 26 Июнь 2020
Тошкент шаҳрида яна бир янги оилавий меҳмон уйи очилди

Яқинда Тошкент шаҳри Яккасарой туманида навбатдаги шинам оилавий меҳмон уйи очиди. Туманнинг 1-Катта Миробод тор кўчаси, 5-7-уйда жойлашган мазкур хизмат кўрсатиш биноси  “HOTEL AKSARAY” ОК​ томонидан ташкил этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати хабар берди.

15:06 26 Июнь 2020
Бошқа йўлимиз йўқ - Президент аҳолига ер, уруғ, кўчат, маблағ бериш кераклигини айтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифи Поп туманидан бошланди. Давлатимиз раҳбари дастлаб бу ерда барпо этилган “Нуран уз” мева-сабзавотчилик кластери фаолияти билан танишди. 

14:58 26 Июнь 2020
Муқаддам Гулнора Каримовага тегишли бўлган​ “Сижжак” оромгоҳи хусусийлаштирилади

Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, “Сижжак” мавзеси, Сарбоғ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Сижжак” дам олиш оромгоҳини оммавий савдолар орқали, шаффофлик принципи асосида сотади.

14:48 26 Июнь 2020
«Яшил» ҳудудларга спорт қайтмоқда: қатор футбол мусобақалари ташкил этилади

Мини-футбол бўйича «Футболимиз келажаги» мусобақасида юртимиз маҳаллаларида истиқомат қилувчи 9-12 ёшли болалар тўртта ёш тоифасида (9, 10, 11 ва 12) ғолиблик учун баҳс олиб борса, 13-14 ёшли ўсмирлар эса «Маҳаллада футбол» мусобақасида ўз омадларини синаб кўришади. Бунда мусобақалар иккита ёш...

14:45 26 Июнь 2020
"Ўзбекнефтгаз" ва Сергели туман ҳокимлиги ходимида коронавирус аниқланди

Кеча, 25 июнь куни Тошкент шаҳрида аҳоли орасида инфекция юқтирган беморларнинг шахси ва жойи ҳақида маълумот:

14:42 26 Июнь 2020
630 килограммга яқин гиёҳвандлик воситалари йўқ қилинди

Шу жумладан, 4 кг 96 грамм героин, 127 кг опий, 25 кг гашиш, 266 кг марихуана, 105 кг кўкнор, 97 кг каннабис, 1 кг 543 грамм синтетик наркотик воситалари ҳамда турли хилдаги психотроп ва психофаол моддалар йўқ қилинди.

14:39 26 Июнь 2020
 Оролбўйида ғўза майдонларини томчилатиб суғориш учун 2 миллиард 240 миллион сўмлик субсидия йўналтирилди

— Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 октябрдаги «Қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий этишни рағбатлантириш механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори муҳим омил бўлмоқда, — дейди Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги бош гидрометри Абу Қидирбаев.— Янги технология самарасида...

14:32 26 Июнь 2020
Самарқандда 78 минг 633 гектар ғалладан бўшаган ер майдонига такрорий экин экилади

Самарқанд вилоятида мавжуд 101 минг 230 гектар ер майдонида етиштирилган ғаллани нест-нобуд қилмасдан ўриб-йиғиб олиш ишлари уюшқоқлик билан амалга оширилмоқда. Пандемия асоратларини бартараф этиш юзасидан аҳолини озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида, ғалладан бўшаган майдонлар пешма-пеш шудгорланиб, такрорий...

14:29 26 Июнь 2020
Эртага об-ҳаво қандай бўлади?

Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-24°, кундузи 27-29° бўлади.

13:33 26 Июнь 2020
Университет талабаси Телеграмдаги фирибгарлик орқасидан қўлга тушди

1999 йилда туғилган, Гулистон давлат университети талабаси, Фарғона вилояти, Риштон туманида яшовчи Жасур О.га (исм-фамилияси ўзгартирилган) алоқадор бўлган виртуал ҳисоб рақамларга келиб тушганлиги аниқланди.

13:32 26 Июнь 2020
“Фольксваген” енгил тижорат автомобилларининг замонавий моделлари ишлаб чиқарилади

“Ўзбекистон Республикасида “Фольксваген” енгил тижорат автомобиллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

13:22 26 Июнь 2020
Икки қардош халқ орасига ҳеч ким низо сололмайди

Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутасаддиларининг сафари давом этмоқда. Улар Қирғизистон Республикасига қилган сафари чоғида Чашма қишлоғи аҳолиси билан учрашиб, маърифий суҳбат ўтказдилар. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизмати хабар берди.

12:40 26 Июнь 2020
Янги iPhone'лар қулоқчинсиз ва қувват адаптерисиз чиқарилиши мумкин

«Тишланган олма» янги авлодларининг қутисида фақатгина iPhone ва USB-C – Lightning типидаги кабель бўлади. Симли қулоқчин – EarPods ва қувват адаптери iPhone 12 смартфонлар комплектидан чиқариб ташланди.

12:23 26 Июнь 2020

Янгиликлар тақвими

Кластер