All

Нурмагомедовнинг Гэтжига қарши жанги санаси маълум қилинди

Менежернинг сўзларига кўра, мазкур беллашув шу йил 19 сентябрь куни Абу-Дабида шаҳрида ташкил этиладиган UFC 253 турнири доирасида ўтказилади. Шундай қилиб Нурмагомедов учинчи марта чемпионлик камарини ҳимоя қилади.

12:10 26 Июнь 2020
Кулранг "Нексия"да талончилик қилган шахслар ушланди

2020 йилнинг 23 июнь куни соат 23:45 да 22 ёшли С.А., бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашинасида «Қўқон-Бувайда» автомобиль йўли бўйлаб ҳаракатланиб, Учкўприк тумани Калтатой қишлоғи ҳудудига етиб келган вақтида, номаълум шахслар кул рангли “Nexia-1” русумли автомашина билан тўхтатиб, автомашинаси салонида бўлган...

11:53 26 Июнь 2020
Гулистондаги ўқув марказида ёнғин келиб чиқди. Ўт ўчирувчилар юздан ортиқ ўқувчини қутқарди 

Жорий йилнинг 25 июнь куни соат 14:07 да Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Гулистон шаҳар «Намуна» маҳалласи Сайхун кўчаси 17-уйда жойлашган Ideal Study​ нодавлат таълим муассасасида ёнғин келиб чиққани тўғрисида хабар келиб тушган.

11:46 26 Июнь 2020
Ислоҳотлар натижасида фаолият шаффофлиги таъминланмоқда

Биргина 2019 йилда Жамоат фонди томонидан ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларига 321 та лойиҳани амалга оширишлари учун давлат грантлари, ижтимоий буюртмалар ва субсидиялар шаклида 37 млрд. 817 млн. сўмлик давлат кўмаги кўрсатилди.

11:38 26 Июнь 2020
А.Ҳаитов:Давлат ресурслари учун донни харид қилиш нархлари тасдиқланди

Халқимизда «Бирники – мингга, мингники – туманга» деган ҳикмат бор. Фермер бой бўлса, давлат ҳам бой бўлади. Фермерларга берилган имтиёзлар туфайли бугун деҳқон буйруқ кутиб ўтирмайди. Нимани, қачон экишни ва қандай парвариш қилишни ўзи яхши билади ва шунга қараб иш...

11:30 26 Июнь 2020
Коронавирусни 25 секундда йўқ қилиш усули топилди

АҚШнинг Бостон университети юқумли касалликлар миллий лабораторияси олимлари Signify компанияси билан ҳамкорликда коронавирус инфекциясини 25 сонияда йўқ қилишнинг янги услубини аниқлашди. Бу ҳақда «Российская газета» манбаси хабар берди.

11:24 26 Июнь 2020
Наманганда ёшлар томонидан содир этилган наркожиноятлар сони 10 тадан 20 тага ошган​

Афсуски, Наманган вилоятида ёшлар томонидан содир этилган наркожиноятлар сони 10 тадан 20 тага ошгани кузатилди.

11:11 26 Июнь 2020
Бодикамерасиз ЙПХ ходими етарлича билим ва маълумотга эга эмаслиги сабабли ҳайдовчига нотўғри эътироз қилган​

ЙПХ ходими етарлича билим ва маълумотга эга эмаслиги сабабли ҳайдовчига нотўғри эътироз қилган. Шунингдек, ЙПХ ходими Б.Избосаров бодикамерасиз ҳайдовчи билан мулоқотга киришган.

10:57 26 Июнь 2020
Жаҳон музқаймоқ бозорида ўсиш кузатилмоқда

2018 йилда жаҳон музқаймоқ бозори салкам 58 миллиард долларга баҳоланган ва "Statista" прогнозига кўра, 2024 йилга келиб унинг қиймати 75 миллиард долларга кўтарилади. IMARC Group эса 2022 йилга келиб бозор ҳажми 78 миллиард долларга чиқишини тахмин қилмоқда.

10:49 26 Июнь 2020
«PISA» ва «PIRLS» тадқиқотларини ўтказиш муддатлари ўзгарди

Ўқувчиларни баҳолаш халқаро PISA ва бошланғич синф ўқувчиларининг ўқиш саводхонлигини баҳолаш бўйича халқаро PIRLS дастурлари доирасида ўтказилиши режалаштирилган тадқиқотларнинг муддатларига ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Матбуот хизмати маълум қилди.

10:44 26 Июнь 2020
Навбаҳорда бўрдоқичилик йўналишида янги лойиҳа ишга тушди

Навоий вилояти Навбаҳор туманининг «Учтут» ҳудудидаги пахтачилик ва ғаллачиликка ихтисослашган «Қаймоқчи бобо» кўп тармоқли фермер хўжалиги томонидан лойиҳа қиймати 600 миллион сўм бўлган бўрдоқичилик фаолияти йўлга қўйилди. Бунинг учун фермер Хуршид Ҳасанов ўз маблағига 400 миллион сўм банк кредитини қўшиб,...

10:39 26 Июнь 2020
Бухорода ғаллачиликдан олинадиган соф фойда 190 миллиард сўмга етмоқда​

Тандирдан эндигина узилган нон ҳидидан ҳам лаззатлироқ , тотлироқ нарса дунёда бормикан? Йўқ, албатта. Дастурхонимиз кўрки бўлган бу шоҳ неъматни қўлга оларкан, боболаримизнинг деҳқон ҳақига дуо қилишлари ҳам бежиз эмас. Зеро, ерга қадалган доннинг кўкариб, дарёдай мавжланиб бошоқ тугиши ўз-ўзидан...

10:31 26 Июнь 2020
Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, йирик лойиҳалар билан танишиш мақсадида Наманган вилоятига жўнаб кетди.

10:09 26 Июнь 2020
Навоийда ташландиқ карердан тилла қазиб олаётган йигит шеригини ўлдириб қўйди

1992 йилда туғилган, Навоий вилояти Кармана тумани “Зарафшон” кўчасида истиқомат қилувчи Н.В. таниши, 1985 йил Бухоро вилоятида туғилган, Шофиркон тумани “Денов” маҳалласида яшаган Ф.М. билан Конимех тумани “Караката” овулига қарашли дашт ҳудудида жойлашган “Сентябрский” номли эски олтин конида, ҳозирда қўриқланмаётган...

10:04 26 Июнь 2020
Хоразм, Сирдарё ва Тошкент вилоятида аҳоли орасида коронавирус аниқланди

2020 йил 26 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7228 (+51) нафарни ташкил этмоқда.

09:56 26 Июнь 2020
Ўзбекистонда яна бир кўкрак нишони таъсис этилди

“Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.

09:35 26 Июнь 2020
Шотландиядаги қадимий қалъа атиги 1 фунтга сотувга қўйилди

Қалъа вайрон бўлиш хавфи мавжуд меъморий объектлар рўйхатига киритилган бўлиб, 17 июль куни бўладиган кимошди савдоси ташкилотчилари бино эгасидан мулкини муносиб баҳоланишини сўрашмоқда.

02:08 26 Июнь 2020
Инсоният учун Ой ва Марс сайёрасида ҳаёт йўқлиги маълум бўлди

Юқори даражадаги радиация ва галактик нурланиш туфайли инсоният Ой ва Марсда яшай олмайди.

01:37 26 Июнь 2020
Бугун коронавирус аниқланганлар ҳақида маълумот берилди

Бугун мамлакатимизда, афсуски, 276 ҳолатда касаллик аниқланиб, энг юқори кўрсаткич қайд этилди. Шундан 243 нафари Карантин муассасаларида, 24 нафари аҳоли орасида (шундан 17 нафари Тошкент шаҳрида, 4 нафари Тошкент вилоятида, яна 2 нафари Жиззах вилояти ҳамда 1 нафари Андижон вилоятида),...

23:46 25 Июнь 2020
Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони ошиши бўйича рекорд кўрсаткич қайд этилди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7177 (+90) нафарни ташкил этмоқда. Шу тариқа бир кунда 276 кишида касаллик аниқланди. Бу кунлик касаллик қайд этилиши бўйича янги рекорд ҳисобланади.

23:43 25 Июнь 2020

Янгиликлар тақвими

Кластер