2025 йилда қурилиш билан боғлиқ 2 миллион 600 мингдан зиёд аризанинг учдан бир қисми рад этилган

Масъуллар «Камчилиги учун қайтардик», деб айтади. Лекин ичига кириб таҳлил қилса, масала кўп. Ҳамма билиб, билмаганга олади, аслида, бу – коррупция! Бунга чек қўйишнинг бирдан бир йўли – рақамлаштириш ва сунъий интеллект! — деди давлатимиз раҳбари.

17:28 14.04.2026
Долларнинг сўмга нисбатан қиймати кўтарилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 15 апрель куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

17:25 14.04.2026
Хусусийлаштириш доирасида бўлиб тўлаш шарти билан сотилган объектлар учун қолдиқ суммага ҳар йили 14 фоиз устама ҳисоблаш бекор қилинади

Эндиликда хусусийлаштириш дастурига объектларни киритиш, уларни сотиш ва инвестиция самарадорлиги бўйича ҳокимлар Давлат активлари агентлиги билан тенгма-тенг жавоб бериши белгиланди.

17:18 14.04.2026
Бош режаси йўқ деган баҳона билан 2025 йилда ерни хусусийлаштириш бўйича 112 минг аризанинг 14 фоизи рад этилган

Бош режаларни тасдиқлаш орқали жуда катта мақсад ва вазифалар белгиланмоқда. Лекин бош режада кўрсатилган сув, канализация, иссиқлик, газ, электр линиялари, йўллар қачон, қайси навбатда ва қандай манбалар ҳисобидан қурилади деган саволга жавоб йўқлиги танқид қилинди.

17:09 14.04.2026
Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари сони 6,8 млн нафардан ошди

Жами ўқувчиларнинг 51,2 фоизини ўғил болалар, 48,8 фоизини қиз болалар ташкил қилган.

17:05 14.04.2026
Қарийб 20 миллион одам шаҳарларда яшамоқда

Агар урбанизация даражаси 1 фоизга ошса, иқтисодиёт ҳам камида 1 фоизга кўпаяди, инвестиция оқими, бизнес ва стартаплар, меҳнат унумдорлиги каррасига ўсади. Бунинг учун республикада урбанизацияни барқарор ривожлантириш бўйича ягона ёндашув бўлиши керак, – деди Президентимиз.

16:59 14.04.2026
Президент тадбиркорларнинг ҳали активга айланмаган ерига солиқ, кредитига фоиз ҳисобланаётганини танқид қилди

Ер, кредит каби асосий масалалари ҳал бўлган тадбиркорлар қурилишни бошлаш босқичда тўсиқларга учраётгани кўрсатиб ўтилди.

16:49 14.04.2026
Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланади

Республика ва вилоят студияларидан йиғилишда 500 дан зиёд девелопер, қурувчи, лойиҳачи, архитектор ва урбанистлар иштирок этмоқда.

16:37 14.04.2026
Ўқиш мақсадида хорижга борган ўзбекистонликлар сони камайди

Шу йилнинг январь февраль ойларида 3 964 нафар Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида чет элга сафар қилган.

16:35 14.04.2026
Шавкат Мирзиёев номига Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевдан мактуб келди

«Нафақат Марказий Осиё, балки бутун жаҳон цивилизацияси дурдонаси бўлган қадимий Бухоро шаҳрига амалий ташрифим чоғида кўрсатган алоҳида меҳмондўстлик ва самимият учун Сизга чин дилдан миннатдорлик билдираман», — дейилади мактубда.

15:47 14.04.2026
Янги кўприклар аҳоли ҳаётини енгиллаштирмоқда

Тоғли ҳудудларда аҳоли қатновини хавфсиз ва барқарор таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманидаги Тўхтамиш маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Вахшиворсой сел сувлари устида замонавий кўприк барпо этилиб, фойдаланишга топширилди.

15:13 14.04.2026
Паркентга поезд келди

​​​​​​​Паркент – бетакрор юртимизнинг сайёҳлик салоҳияти ривожланиб, аҳолининг турмуш фаровонлиги янада ортиб бораётган сўлим масканларидан бири. Эндиликда фаровонлик янги бу манзилига темир йўли орқали ҳам бориш имконияти яратилди.

15:08 14.04.2026
Фарғонада чегара ҳудуди орқали сифатсиз тамаки маҳсулотларини олиб ўтган шахслар қўлга олинди

Қонунбузар фуқаролар тамаки маҳсулотларини Қирғиз Республикасидан Ўзбекистон ҳудудига чегара сим тўсиғини бузиб, олиб ўтганликлари аниқланган.

15:00 14.04.2026
«Тошкент тўй оши» географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

Географик кўрсаткич — маҳсулотнинг муайян ҳудудга мансублигини ва унинг ўзига хос хусусиятлари айнан шу ҳудуд билан боғлиқлигини тасдиқловчи интеллектуал мулк объектидир.

14:48 14.04.2026
Ўзбекистонда 2 ойда 3,7 трлн сўмлик электр ускуналар ишлаб чиқарилди

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 10,8 фоизга ошган.

14:05 14.04.2026
Бухоро давлат тиббиёт институти халқаро конгрессда манфаатли шартнома имзолади

Шу кунларда Самарқанд шаҳрида “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи университетлари конгресси” бўлиб ўтмоқда.

13:41 14.04.2026
Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига 359 та телефон тўғри келади

Миллий статистика қўмитасининг уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотлари эълон қилинди.

12:30 14.04.2026
Самарқандда фуқароларга «права» олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

12:19 14.04.2026
15 апрель куни баъзи жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин

«Ўзгидромет» чоршанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

12:05 14.04.2026
Эрон бешта араб давлатидан товон пули талаб қилди

Теҳрон Баҳрайн, Иордания, Қатар, БАА ва Саудия Арабистонидан «уларнинг Эронга қарши АҚШ-Исроил урушидаги иштироки» учун товон тўланишига эришмоқчи.

11:41 14.04.2026

Янгиликлар тақвими

Кластер