2025 йилда қурилиш билан боғлиқ 2 миллион 600 мингдан зиёд аризанинг учдан бир қисми рад этилган

17:28 14 Апрель 2026 Сиёсат
176 0

Ўтган йили қурилиш билан боғлиқ 2 миллион 600 мингдан зиёд аризанинг учдан бири рад этилган.

– Масъуллар «Камчилиги учун қайтардик», деб айтади. Лекин ичига кириб таҳлил қилса, масала кўп. Ҳамма билиб, билмаганга олади, аслида, бу – коррупция! Бунга чек қўйишнинг бирдан бир йўли – рақамлаштириш ва сунъий интеллект! — деди давлатимиз раҳбари.

Аҳоли ва тадбиркорлар қурилиш қилиш учун аввал лойиҳалашга рухсат олишга, кейин архитектура режалаштириш топшириғи ишлаб чиқишга алоҳида-алоҳида ариза бериб, ойлаб вақт сарфламоқда.

Тошкент шаҳрида 2 та хизматни бир босқичда кўриб чиқиш йўлга қўйилгани учун ҳужжатларни келишиш вақти 3-4 карра камайди. Ушбу тажрибани 1 июлдан бошлаб, республиканинг барча ҳудудларида жорий қилиш топширилди.

Ҳозирда электр, газ, сув ва канализацияга уланиш бўйича техник шарт олиш учун ҳам ҳар бир коммунал идорага алоҳида мурожаат қилиш керак. 1 июлдан битта ариза ва битта тўлов билан барча коммунал тармоқларга техник шарт олиш имконини яратиш вазифаси қўйилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер