Бухоро давлат тиббиёт институти халқаро конгрессда манфаатли шартнома имзолади

13:41 14 Апрель 2026 Илм-фан
308 0

Шу кунларда Самарқанд шаҳрида “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи университетлари конгресси” бўлиб ўтмоқда. Мазкур тадбирда Марказий Осиё давлатлари ва Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлардан вазирлар, вазир ўринбосарлари, 300 дан ортиқ олий таълим муассасалари ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда.

Конгрессда Европа Иттифоқи давлатларидан 45 та университетдан 80 нафардан ортиқ вакил, Марказий Осиё давлатларидан 20 дан зиёд университетдан 40 нафардан ортиқ иштирокчи, шунингдек Ўзбекистондан 80 дан ортиқ олий таълим муассасаларидан 200 нафардан зиёд вакил иштирок этмоқда. Улар орасида Бухоро давлат тиббиёт институти ректори Шуҳрат Тешаев ва проректор Лазиз Ниёзов ҳам қатнашмоқда.

Конгресснинг расмий очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари Илҳом Сираджев, Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов, соғлиқни сақлаш вазири Аслбек Худояров, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Тойво Клаар, Польша Республикаси фан ва олий таълим вазири Марсин Куласеκ, Тожикистон Республикаси таълим ва фан вазири Саидзода Раҳим Ҳамро, Польша академик олий таълим муассасалари ректорлари конференцияси (CRASP) президенти Богумиля Каневска ҳамда IREG Academic Ranking & Excellence Observatory президенти Валдемар Сивиньский иштирок этди.

Тадбир давомида таълим ва илм-фан соҳасида халқаро ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, университетлар ўртасида стратегик алоқаларни ривожлантириш бўйича муҳим таклиф ва ташаббуслар илгари сурилди.

Конгресс доирасида вазирлар иштирокида панел сессия ҳам ташкил этилди. Унда Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё университетлари ўртасида ҳамкорликнинг янги йўналишлари, стратегик ёндашувлар ва устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Тадбир доирасида Бухоро давлат тиббиёт институти ректори Ш. Тешаев иштирокчиларга институт фаолияти ҳақида батафсил тақдимот қилди. Шунингдек, институт ва Польшадаги Варшава давлат тиббиёт университети ўртасида таълим ва амалий тиббиёт соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича муҳим шартнома имзоланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер