Ўзбекистонда 2 ойда 3,7 трлн сўмлик электр ускуналар ишлаб чиқарилди

14:05 14 Апрель 2026 Иқтисодиёт
171 0

2026 йилнинг январь–февраль ойларида Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан 3,7 трлн сўмлик электр ускуналар ишлаб чиқарилган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Мазкур кўрсаткичнинг ҳудудлар кесимидаги ҳажми қуйидагича тақсимланган:

  • Қорақалпоғистон Республикаси — 0,5 млрд сўм;
  • Андижон вилояти — 162,7 млрд сўм;
  • Бухоро вилояти — 1,7 млрд сўм;
  • Жиззах вилояти — 90,9 млрд сўм;
  • Қашқадарё вилояти — 1,2 млрд сўм;
  • Навоий вилояти — 39,8 млрд сўм;
  • Наманган вилояти — 234,6 млрд сўм;
  • Самарқанд вилояти — 177,1 млрд сўм;
  • Сурхондарё вилояти — 1 млрд сўм;
  • Сирдарё вилояти — 8,2 млрд сўм;
  • Тошкент вилояти — 740,3 млрд сўм;
  • Фарғона вилояти — 76,2 млрд сўм;
  • Хоразм вилояти — 5,7 млрд сўм;
  • Тошкент шаҳри — 2,2 трлн сўм.

Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 10,8 фоизга ошган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер