Эрон бешта араб давлатидан товон пули талаб қилди
Эрон «АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши урушидаги иштироки» учун бешта араб давлатидан товон пули талаб қилиш ниятида. Бу ҳақда Эроннинг БМТдаги доимий вакили Амир Саид Иравоний баёнотига таяниб, Эрон ОАВлари хабар бермоқда.
Иравонийнинг таъкидлашича, Баҳрайн, Иордания, Қатар, БАА ва Саудия Арабистони Эрон олдидаги халқаро мажбуриятларини бузган ва етказилган «барча моддий ва маънавий зарарни» қоплаши керак. Шу билан бирга, у товон пулининг аниқ миқдорига тўхталмади.
Эслатиб ўтамиз, 28 февраль куни АҚШ ва Исроил Ислом Республикасига қарши ҳарбий операция бошлаган эди. Эрон эса Теҳрон томонидан Қўшма Штатларнинг иттифоқчиси деб ҳисобланган Форс кўрфази давлатларига ракета ва дронлар билан ҳужум қилди. Эрон зарбаларидан, жумладан, Баҳрайн, Иордания, Қатар, БАА ва Саудия Арабистони жабр кўрган.
Хорижий ОАВ маълумотларига кўра, 1,5 ойлик уруш давомида Эрон иқтисодиётига 140–145 миллиард доллар миқдорида зарар етказилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг