Ўқиш мақсадида хорижга борган ўзбекистонликлар сони камайди

16:35 14 Апрель 2026 Жамият
127 0

2026 йилнинг январь февраль ойларида 3 964 нафар Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида чет элга сафар қилган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Мазкур даврда Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида энг кўп борган давлатлар рўйхатида Россия етакчилик қилмоқда. Ушбу мамлакатга 989 нафар ўзбекистонлик ўқиш учун борган.

Шунингдек, Кореяга 679 нафар, Қирғиз Республикасига 639 нафар, Туркияга 300 нафар, Тожикистонга 276 нафар, Хитойга 252 нафар ҳамда бошқа давлатларга 829 нафар юртдошларими таҳсил олиш учун сафар қилган.

Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 1,2 минг нафарга ёки 23,6 фоизга камайган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер