Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари сони 6,8 млн нафардан ошди

17:05 14 Апрель 2026 Жамият
95 0

2025-2026 ўқув йили бошида Ўзбекистондаги умумий ўрта таълим ташкилотларида таҳсил олаётган ўқувчилар сони 6 870,5 минг нафарни ташкил этган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Билдирилишича, жами ўқувчиларнинг 51,2 фоизини ўғил болалар, 48,8 фоизини қиз болалар ташкил қилган.

Ўқувчилар сони ҳудудлар кесимида қуйидагича тақсимланган:

  • Қорақалпоғистон Республикаси – 375,5 минг нафар;
  • Андижон вилояти – 634,7 минг нафар;
  • Бухоро вилояти – 348,4 минг нафар;
  • Жиззах вилояти – 284,6 минг нафар;
  • Қашқадарё вилояти – 688,1 минг нафар;
  • Навоий вилояти – 195,7 минг нафар;
  • Наманган вилояти – 571,3 минг нафар;
  • Самарқанд вилояти – 814,2 минг нафар;
  • Сурхондарё вилояти – 572,8 минг нафар;
  • Сирдарё вилояти – 165,1 минг нафар;
  • Тошкент вилояти – 547,2 минг нафар;
  • Фарғона вилояти – 733,4 минг нафар;
  • Хоразм вилояти – 377,4 минг нафар;
  • Тошкент шаҳри – 562,1 минг нафар.

Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич аввалги ўқув йилига нисбатан 94,2 минг нафарга ошган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер