Душанбеда Ўзбекистон ва Тожикистон ректорларининг III форуми бўлиб ўтди

Тадбир доирасида икки мамлакат олий таълим муассасалари ўртасида 20 дан ортиқ ҳамкорлик келишуви имзоланди.

20:45 13.03.2026
Бокуда Амир Темурга бағишланган спектакль премьераси бўлиб ўтди

Озарбайжон пойтахтида Миллий театр куни муносабати билан буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темур ҳаётига бағишланган саҳна асари намойиш этилди.

20:41 13.03.2026
Тошкент шаҳрида хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар ҳолати ўрганилмоқда

Таҳлилларга кўра 2026 йил январь февраль ойларида пойтахтда ҳимоя ордери олган шахсларнинг умумий сони 886 нафарни ташкил этмоқда.

20:33 13.03.2026
Навоий вилоятида бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг янги тизими ва тиббий суғурта механизмлари муҳокама қилинди

Навоий вилоятида 2025 йил 1 июлдан бошлаб давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш бошланган.

20:31 13.03.2026
Электромобилларни қувватлаш станциялари фаолияти билан боғлиқ сенатор сўрови юборилди

Мамлакатимизда электромобилларни ривожлантириш, уларни қувватлаш станциялари инфратузилмасини кенгайтириш ва экологик тоза транспорт турларидан фойдаланишни рағбатлантириш масаласи долзарб аҳамият касб этмоқда.

20:21 13.03.2026
Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизими янги босқичга олиб чиқилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, Халқ қабулхоналари фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш ва жамоатчилик фикрини чуқур таҳлил қилиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

19:47 13.03.2026
Тошкентда ФВБ ходими 1,5 минг доллар пора билан ушланди

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

19:13 13.03.2026
Янги иқтисодий фаоллик аҳоли бандлигини таъминлашда янги имкониятлар эшигини очмоқда

Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш марказида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан матбуот анжумани ўтказилди.

18:04 13.03.2026
Аччиқ, аммо очиқ гап: Мусаввирлар қачон бошпанага ёлчийди?

Туркия, Нидерландия, Франция каби давлатларда шахсий кўргазмасини ташкил этган рассом Раҳим Ҳакимовнинг юздан зиёд асарлари айни дамда уйнинг зах ертўласида, талабга умуман жавоб бермайдиган шароитда сақланмоқда.

16:48 13.03.2026
АҚШ ва Исроил Эрондаги операцияни яна камида 2-3 ҳафта давом эттиришни режалаштирмоқда

Исроил ҳукумати АҚШ президенти кутилмаган қадамлар ташлаб, ҳарбий ҳаракатларни тўсатдан тўхтатиб қўйишидан хавотирда.

16:16 13.03.2026
Трамп энди Нобель тинчлик мукофоти ҳақида гапиришни истамаслигини айтди

Америка етакчиси ушбу мукофотга қизиқиши йўқлигини таъкидлади.

16:10 13.03.2026
Энди масъулиятсиз раҳбарлар ҳақида Президентга ахборот берилади

Берилган ҳар бир топшириқнинг реал ижро ҳолати бўйича кундалик назорат ўрнатиш, масъулиятни ҳис қилмаган, сусткашликка йўл қўйган раҳбарлар бўйича танқидий, очиқ ва холис ахборот киритиб бориш вазифаси қўйилди.

16:10 13.03.2026
Сенат қўмитаси ҳамда Қонунчиликни таҳлил қилиш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш институти меморандум имзолади

Олий Мажлис Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Қонунчиликни таҳлил қилиш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш институти ўртасида меморандум имзолаш маросими бўлиб ўтди.

16:03 13.03.2026
Сунъий интеллект даврида таълим қандай ташкил этилиши керак?

Сунъий интеллект (СИ)нинг чуқур ўзлаштирилиши тиббиёт, транспорт, энергетика, таълим ва давлат бошқаруви каби кўплаб соҳаларда инновацион ечимлар яратиш ҳамда глобал рақобатбардошликни ошириш имконини бермоқда.

15:54 13.03.2026
Маҳмудов Аминжон Азимовичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида

Манзил: 100066, Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 49-уй. Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

15:26 13.03.2026
Қаршидаги 40 та бошқарув компанияси фаолияти устидан 111 та шикоят келиб тушган

Ҳокимнинг қурилиш бўйича ўринбосари энг кўп мурожаат тушган Чўлқувар, Нуристон, Ойдин маҳалласига бориб, аҳоли ва бошқарув компаниялари билан учрашиши белгиланди.

15:25 13.03.2026
2 мингта маҳалла бирор марта «Ташаббусли бюджет»да лойиҳа жойлаштирмаган

Мутасаддиларга Халқ қабулхонасига келган мурожаатларни таҳлил қилиб, мазкур маҳаллаларга лойиҳа қилишга кўмаклашганида эди, бу орқали кўплаб масалалар жойида ҳал қилиш мумкин бўлгани кўрсатиб ўтилди.

14:51 13.03.2026
Ўтган йили алимент билан боғлиқ 70 минг мурожаат келиб тушган

Мажбурий ижро бюроси алимент бўйича ариза тушса, ундириб бераётгани, лекин алимент тўловчининг расмий даромади бўлмагани учун мурожаатларнинг 30 фоизи ҳал қилинмасдан қолаётгани кўрсатиб ўтилди.

14:32 13.03.2026

Янгиликлар тақвими

Кластер