Тошкент шаҳрида хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар ҳолати ўрганилмоқда

20:33 13 Март 2026 Сиёсат
545 0

Сенатнинг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Орзигул Козихонова бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг Тошкент шаҳридаги ижросини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ҳолати ўрганилмоқда.

Таҳлилларга кўра 2026 йил январь февраль ойларида пойтахтда ҳимоя ордери олган шахсларнинг умумий сони 886 нафарни ташкил этмоқда.

2025 йилга нисбатан зўравонлик содир этганлар 20,1 фоизга ошган, жабрланган хотин-қизлар сони 24,7 фоизга кўпайган.

Ўтган йилнинг мос даврида тузатиш дастурига йўналтирилган шахслар сони 10 нафарни ташкил этган бўлса, жорий йил бу кўрсаткич нолга тенг.

Ишчи гуруҳ томонидан Тошкент шаҳрида 2026 йилда энг кўп ҳимоя ордери берилган Шайхонтоҳур, Учтепа, Яккасарой туманларидаги мутасаддилар фаолияти жойларга чиқиб ўрганилмоқда.

Бундан ташқари, шошилинч қабул бўлими мавжуд шифохоналарда бирламчи кўмак хоналари, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази фаолияти ҳам таҳлил этилмоқда.

Ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер