АҚШ ва Исроил Эрондаги операцияни яна камида 2-3 ҳафта давом эттиришни режалаштирмоқда
АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси яна камида икки-уч ҳафта давом этади, деб хабар бермоқда “Axios” портали.
Нашр суҳбатдошларининг таъкидлашича, Америка етакчиси Дональд Трамп, очиқчасига ифодаланган аниқ мақсадлар йўқлигига қарамай, операцияни давом эттиришга қарор қилган.
Исроил ҳукумати АҚШ президенти бирор-бир баҳона билан Эрон устидан ғалаба қозонилганини эълон қилиб, кутилмаганда ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиб қўйиши мумкинлигидан хавотирланмоқда.
Ҳарбий ҳаракатлар давомида АҚШ асосий эътиборни Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) қаратишни мақсад қилган. Бундан кўзланган муддат — давлат аппарати фаолиятини заифлаштириш ва мамлакатда оммавий намойишларни келтириб чиқаришдир.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг