2 мингта маҳалла бирор марта «Ташаббусли бюджет»да лойиҳа жойлаштирмаган
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистонда аҳоли томонидан энергетика, йўл, сув инфратузилмаси бўйича 2025 йилда йўлланган мурожаатлар 109 мингдан ошган. Бу ҳақда Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Айниқса, Асака, Шаҳрихон, Избоскан, Пастдарғом, Шўрчи, Денов, Ғузор, Қамаши, Деҳқонобод, Шароф Рашидов туманлари, Самарқанд, Наманган, Термиз, Қарши ва Андижон шаҳарларида инфратузилма бўйича мурожаатлар кўпайган.
Жорий йил ушбу масалаларни ҳал қилиш бўйича 20 триллион сўм берилган. Ҳокимлар мазкур маблағларни, биринчи навбатда, энг кўп шикоят тушаётган маҳаллаларга йўналтирса, одамлар ҳам рози бўлиши, мурожаат ҳам қисқариши қайд этилди.
Маҳалла аҳолисининг оғирини енгил қилишда «Ташаббусли бюджет» дастури катта самара бераётгани таъкидланди.
Лекин инфратузилма масаласида 25 мингта ариза келиб тушган 2 мингта маҳалла бирор марта «Ташаббусли бюджет»да лойиҳа жойлаштирмаган.
Мутасаддиларга Халқ қабулхонасига келган мурожаатларни таҳлил қилиб, мазкур маҳаллаларга лойиҳа қилишга кўмаклашганида эди, бу орқали кўплаб масалалар жойида ҳал қилиш мумкин бўлгани кўрсатиб ўтилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жавоҳир Синдоров шарафига тантанали маросим бўлиб ўтди
- Жавоҳир Синдаров «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланди
- Ижтимоий ҳимоя тизимида янги механизмлар жорий этилади
- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Хурсаной Умарова 86 ёшида вафот этди
- Сенатор томонидан маҳаллаларда томорқачилик ва боғдорчиликни ривожлантириш ишлари ўрганилди
- Ёш парламент аъзолари форумида барқарор тараққиёт ва глобал ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг