Сенат қўмитаси ҳамда Қонунчиликни таҳлил қилиш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш институти меморандум имзолади

16:03 13 Март 2026 Сиёсат
324 0

Олий Мажлис Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Қонунчиликни таҳлил қилиш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш институти ўртасида меморандум имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда таъкидланганидек, ушбу ҳужжат қонун ижодкорлиги жараёнини илмий асосда ташкил этиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш жараёнида таҳлилий ёндашувни кучайтириш ҳамда парламент назорати самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Меморандум доирасида қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган қўшма илмий тадқиқотлар олиб борилади, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари илмий ва таҳлилий экспертизадан ўтказилади, шунингдек, парламент назорати самарадорлигини оширишга қаратилган тадқиқотлар амалга оширилади.

Бундан ташқари, қонунчиликни ривожлантиришга оид илмий-амалий конференциялар, давра суҳбатлари, семинарлар ва бошқа тадбирларни биргаликда ташкил этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишга назарда тутилган.

Сўзга чиққанлар мазкур ҳамкорлик парламент фаолиятини илмий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, қонун ижодкорлиги жараёнида илмий-таҳлилий салоҳиятдан самарали фойдаланиш ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер