Сенат қўмитаси ҳамда Қонунчиликни таҳлил қилиш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш институти меморандум имзолади

Олий Мажлис Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Қонунчиликни таҳлил қилиш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш институти ўртасида меморандум имзолаш маросими бўлиб ўтди.

16:03 13.03.2026
Сунъий интеллект даврида таълим қандай ташкил этилиши керак?

Сунъий интеллект (СИ)нинг чуқур ўзлаштирилиши тиббиёт, транспорт, энергетика, таълим ва давлат бошқаруви каби кўплаб соҳаларда инновацион ечимлар яратиш ҳамда глобал рақобатбардошликни ошириш имконини бермоқда.

15:54 13.03.2026
Президент Халқ қабулхоналари фаолиятини янада кучайтириш чора-тадбирларини белгилаб берди

Президент Администрациясига ҳокимлар билан биргаликда Халқ қабулхоналарига муаммоларнинг моҳиятини тушунадиган замонавий кадрларни жамлаш, мурожаатларни тизимли таҳлил қилиш бўйича алоҳида назорат гуруҳи фаолиятини йўлга қўйиш топширилди.

15:52 13.03.2026
Қарши шаҳридан Халқ қабулхонасига нафақа бўйича 877 та мурожаат келиб тушган

Мазкур масалада мурожаат қилган аёлларнинг муаммосини фақат нафақа тўлаш нуқтаи назаридан эмас, балки бошқа қийинчиликлари билан биргаликда комплекс равишда кўриб чиқиш зарурлиги қайд этилди.

15:48 13.03.2026
Қашқадарёда ёш ИИО ходимларига муомала маданияти ўргатилади

Ходимларига нисбатан эътирозлар кўп бўлган Мажбурий ижро бюроси, солиқ, электр, сув ва газ, тиббиёт ва таълим идораларининг раҳбарлари ҳам ўз ишини худди шу йўсинда ташкил қилиши зарурлиги қайд этилди.

15:34 13.03.2026
Маҳмудов Аминжон Азимовичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида

Манзил: 100066, Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 49-уй. Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

15:26 13.03.2026
Қаршидаги 40 та бошқарув компанияси фаолияти устидан 111 та шикоят келиб тушган

Ҳокимнинг қурилиш бўйича ўринбосари энг кўп мурожаат тушган Чўлқувар, Нуристон, Ойдин маҳалласига бориб, аҳоли ва бошқарув компаниялари билан учрашиши белгиланди.

15:25 13.03.2026
Халқ қабулхоналари ҳудуддаги муаммоларни диагностика қиладиган марказ бўлиши белгиланди

Давлатимиз раҳбари ҳокимлар аризада кўтарилган масалани ҳал қилишнинг ўзи билан чекланмасдан, муаммонинг келиб чиқиш сабаби билан ишлаши кераклигини қайд этди.

14:59 13.03.2026
ИИО ходимларининг қўпол муомаласи ва тергов сифатидан норозилик кўпайди

Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида ўтган йили ички ишлар ваколатидаги масалалар бўйича 148 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушгани маълум қилинди.

14:44 13.03.2026
Ўтган йили алимент билан боғлиқ 70 минг мурожаат келиб тушган

Мажбурий ижро бюроси алимент бўйича ариза тушса, ундириб бераётгани, лекин алимент тўловчининг расмий даромади бўлмагани учун мурожаатларнинг 30 фоизи ҳал қилинмасдан қолаётгани кўрсатиб ўтилди.

14:32 13.03.2026
Сурхондарёда умумхалқ хайрия ҳашари уюшқоқлик билан ўтказилмоқда

Сурхондарё вилоятида «Юрт ободлиги — аввало маҳалладан бошланади» шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари уюшқоқлик ва кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.

14:29 13.03.2026
Тошкент ва Панжоб вилоятлари ўртасида ҳамкорлик «биродар ҳудудлар» мақомида ривожлантирилади

Тошкент вилояти ҳокими, сенатор Зойир Мирзаев бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Покистон Ислом Республикасида бўлиб турибди.

14:17 13.03.2026
Маҳаллалардаги долзарб масалаларни ҳал этишга қаратилган ташаббус

Ушбу ташаббус доирасида аҳоли томонидан, айниқса, электр таъминотини яхшилаш бўйича бир қатор таклиф ва мурожаатлар билдирилди.

14:09 13.03.2026
Наманганда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида «Шахмат фестивали» ўтказилди

Инсоният шахматни азалдан ақл гимнастикаси сифатида ардоқлаб келади.

14:02 13.03.2026
“Сўғдиёна” ва “Насаф” сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди

Ўзбекистон Суперлигасининг учинчи тур ўйинлари якунланди.

13:56 13.03.2026
Фарғонада медиа волонтёрлар клуби аъзолари билан очиқ мулоқот ўтказилди

Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида медиа волонтёрлар клуби аъзолари билан юзма-юз мулоқот ташкил этилди.

13:55 13.03.2026
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди

Давлатимиз раҳбари аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказмоқда.

13:50 13.03.2026
2026 йилда саёҳат қилиш учун дунёнинг энг яхши шаҳарлари айтилди

Рўйхатда Мельбурн етакчиликни қўлга киритди.

13:38 13.03.2026
Эрон АҚШга ядро қуролидан воз кечишни мустаҳкамлаб қўйишни таклиф қилди

Ядро қуролидан тўлиқ воз кечиш ҳақидаги таклиф рад этилди, чунки Америка томони техник тафсилотларни тушунмаган.

13:25 13.03.2026
Ўзбекистон ва Туркия ўртасида минтақавий ривожланиш соҳасида ҳамкорлик кучайтирилади

Икки давлат Ҳукуматлари ўртасида минтақавий ривожланиш соҳасида ҳамкорликни кучайтириш тўғрисидаги Битим тасдиқланди.

13:05 13.03.2026

Янгиликлар тақвими

Кластер