Эрон АҚШга ядро қуролидан воз кечишни мустаҳкамлаб қўйишни таклиф қилди

13:25 13 Март 2026 Дунё
200 0

Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчининг маълум қилишича, Ислом Республикаси музокаралар чоғида АҚШга Теҳроннинг ядро қуролини ишлаб чиқишга бўлган уринишлардан воз кечишини расман қайд этишни таклиф қилган. Унинг сўзларидан ТАСС иқтибос келтирмоқда.

“Эроннинг ядро қуролидан тўлиқ воз кечиш ҳақидаги таклифи рад этилди, чунки Америка томони техник тафсилотларни тушунмади“, — дея қўшимча қилди у.

Таъкидлаш жоизки, Теҳрон ядро дастури атрофидаги вазиятни тартибга солиш бўйича Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокараларнинг учинчи раунди 26 февраль куни Женевада Ўмон воситачилигида бўлиб ўтди.

Маълумот учун, 2003 йилдан буён Эронда мамлакат олий раҳнамосининг ядро қуроли ишлаб чиқаришни тақиқловчи фатвоси амал қилади. Ислом Республикаси расмийлари атом бомбасини яратиш нияти йўқлигини бир неча бор таъкидлаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер